«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:15
ЎЗO‘Z

Воз кечиш тавсия қилинадиган 7 одатий нонушта

17 дек, 07:00 3 493 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Воз кечиш тавсия қилинадиган 7 одатий нонушта Фото: Freepik
Нонушта саломатлик, қомат ва кайфият қандай бўлишида муҳим рол ўйнайди. Уйқудан тургандан кейин тўғри қилинган нонушта қондаги қанд миқдори, қон босими ва холестеринни меъёрда бўлишини таъминлайди, метаболизмни яхшилайди ва тушликка қадар қоринни тўқ тутади. Аммо зарарли ва нотўғри танланган маҳсулотлардан тайёрланган нонушта тескари таъсир қилиши, ҳатто жиддий оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин.

Қайта ишланган ёрмалардан тайёрланган бўтқа
Сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа фойдалилиги жиҳатидан нонушталар орасида чемпион эканига шубҳа йўқ. Аммо саломатлик учун бутун ва юқори даражада ишлов берилмагани ҳамда таркибида клетчаткалари кўп бўлганигина фойдали ҳисобланади. Агар 100 грамм сули ёрмасида клетчатка 3 граммдан кам бўладиган бўлса, бундай ўрамли ёрмани харид қилманг, унда калория кўп бўлади.

Вафли ва тостлар
Мураббо, асал ёки қаймоқни тост устига қўйиб ейиш кунни углевод ва шакардан бошлашдан бошқа нарса эмас. Қолаверса, бундай тановулдан кейин қондаги қанд миқдори дарҳол кўтарилади ва бунинг ҳисобига 1 соат ўтар-ўтмас қорнингиз яна очади.

Батончалар
Батончаларни ўз қўлингиз билан тайёрламаган бўлсангиз, унинг истеъмолидан тийилганингиз яхши. Донли ёки бошоқли маҳсулотлардан тайёрланган бундай батончаларга аксари ҳолларда сироп ва шоколадли глазур қўшилган бўлади. Натижада эса сиз фойдали маҳсулот ўрнига углевод ва шакарларнинг конини истеъмол қилишга муваффақ бўласиз.

Ёғсиз йогурт
Таркибида кальций ва шакар йўқ бўлган йогурт аслида нонушта учун энг яхши вариант. Аммо бунинг учун у ёғли сутдан тайёрланган бўлиши керак. Сут ёғи ҳам фойдали ҳисобланади ва қанчалик ажабланарли бўлмасин, озишга ёрдам беради. Шу сабаб ҳам тонгни ёғли йогурт билан бошлаш ва унга барра мева ва ёнғоқ қўшиб тановул қилиш тавсия қилинади.

Бир финжон қаҳва
Сиропли, сут ва шакарли қаҳва нонушта ўрнини боса олмайди. Бу қон босими, қондаги қанд миқдори ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Агар сиз қаҳвадан умуман воз кеча олмайдиган бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда оч қоринга ва нонушта ўрнига истеъмол қилишдан тийилинг.

Пончиклар
Қовурилиб тайёрланадиган пончиклар углевод, шакар ва трансёғларнинг кони бўлади ва уни эрталабдан истеъмол қилиш саломатликка ижобий таъсир кўрсатмаслиги аниқ. Онда-сонда еб туришингиз мумкин, аммо ҳар куни ёки кунни биринчи қисмини у билан бошлашга ўрганманг.

Сосиска ва колбаса
Тонгги тановул учун тухум қовуриш яхши, лекин унга колбаса ёки сосиска қўшиб ейиш эмас. Чунки қайта ишланган гўшт маҳсулотлари хавфли кансерогенлар ҳисобланади ва бу ЖССТ томонидан ҳам расман эълон қилинган. Ҳар гал бу каби маҳсулотларни истеъмол қилганингизда сизда ошқозон ёки ичак саратони хавфи ортиши мумкин. Яхшиси тухумни пишлоқ ва сабзавотлар қўшиб тайёрланг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 213
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 121
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 223
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 348
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 305
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар