«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:42
ЎЗO‘Z

Озмоқчи бўлганлар истеъмол қилса бўладиган 5 та фойдали ширинлик

15 дек, 22:38 4 166 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озмоқчи бўлганлар истеъмол қилса бўладиган 5 та фойдали ширинлик Фото: Harper’s Bazaar
Шакар организм ва қомат учун зарарли ҳисобланади, юрак қон-томир тизимига таъсир қилади, терининг қаришини тезлаштиради ва вазн тўплашга сабаб бўлади. Аммо бу шакарнинг исталган кўринишидан воз кечиш кераклигини билдирмайди. Шунчаки меъёрни билиш ва уни фойдали маҳсулотлар орқали истеъмол қилиш керак.

Ҳолва
Ёнғоқ ва писталар қўшиб тайёрланадиган ҳолвада ҳазм тизимига ижобий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлган клетчатка ва фойдали ёғлар миқдори кўп бўлади. Аммо ёнғоқ ҳам ҳолва ҳам калорияга бой бўлишини ёддан чиқармаслик ва озмоқчи бўлганларга меъёридан ортиқ истеъмол қилиб юбормаслик тавсия қилинади.

Мевалар
Таркибида шакар кўп бўлгани билан мевалар десерт ва тортлардан кўра организм учун фойдалироқ. Таркибида қоринни тез тўйдирадиган клетчатка мўл экани сабаб ҳам ортиқча овқатланиб юбормасликни таъминлайди. Манго, банан ва узумда, айниқса, шакар кўп бўлгани сабаб ҳам озмоқчи бўлган ва қандли диабети борларга ушбу мевалардан тийилиш тавсия қилинади.

Қуритилган мевалар
Сархил мевалардан фарқли равишда қуритилган мевалар таркибида сув бўлмайди ва айнан шу сабаб ҳам витаминлар концентрацияси, шунингдек, шакар миқдори ҳам кўпроқ бўлади. Етарлича калорияга эга экани сабаб эса меъёрда ейишга амал қилиш керак. Ширин тамадди учун эса қуритилган мевалардан яхшиси бўлмайди.

Қора шоколад
Оқидан фарқли равишда қора шоколад организм учун фойдали. Сифатли шоколадда организмни политўйинган кислоталар билан тўйинтирадиган, қондаги қанд миқдорини тушириш хусусиятига эга бўлган какао ёғи бўлади. Хариддан аввал таркибида какао 70 фоиздан кам бўлмаслигига эътибор қаратинг.

Араб хурмоси
Таркибида В1, В2, А, С, В6 витаминлари, темир ва магний минераллари мавжуд бўлган араб хурмоси иммунитетни мустаҳкамлайди, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди ва қон босимини меъёрлаштиради. Аммо унинг 100 граммида 200 калория бўлгани сабаб ортиқча истеъмол қилиб юбормаслик тавсия қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 89
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 253
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 159
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 242
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 377
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар