«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:43
ЎЗO‘Z

Расман: Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғолиб бўлди

15 дек, 14:14 3 241 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расман: Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғолиб бўлди Фото: Getty Images
АҚШда сайлов ғолибини расман тасдиқловчи вакиллар кенгашидаги овоз бериш натижалари якунланмай туриб Жо Байден ғолиб бўлгани маълум бўлди. Калифорниядаги 55 та вакиллик овозини олгани Байденнинг ғалабани қўлга киритиши учун етарли бўлди. Энди уни расман АҚШнинг 46-президенти деб аташ мумкин.

АҚШда президентлик сайловлари икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда сайловчилар ўзига хос вакилларни сайлайдилар, иккинчи босқичда вакиллар ўзларига овоз берган одамлар номидан президентни сайлайди. Вакиллик овозлари умумий ҳисобда 538 тани ташкил этади. Овозлар штатларга аҳоли сонига қараб тақсимланган. Масалан, 40 миллион америкалик яшайдиган Калифорния штатига энг кўп (55 та) вакиллик овози берилган. Азалий демократлар штати бўлган Калифорниядаги ғалаба бу гал ҳам демократ номзод ғалабаси учун ҳал қилувчи бўлди.

Вакиллик овозлари тўлиқ ҳисобланмаган ҳолатда Жо Байден айни дамда 302 га 232 фарқ билан ғалабани расмийлаштириб бўлди. АҚШ президентлик сайловларидаги ғалаба учун 270 та вакиллик овозининг ўзи кифоя ва Байден аллақачон керагидан 32 та кўпроқ овоз олиб бўлди. Ҳавайидаги охирги овозлар ҳам тез орада ҳисоблаб бўлинади.

Одатда вакиллик кенгаши овозлари шунчаки сайлов натижаларини расмийлаштириб қўйиш учун хизмат қиларди, бироқ бу йил кенгаш натижасини бутун мамлакат кутди. Чунки сайловлар 3 ноябрда ўтказилган бўлишига қарамай, натижалар 40 кун ўтгач ҳам маълум қилинмади. Сабаби жуда кўп америкаликлар сайловларда почта орқали овоз берди. Уларни ҳисоблаш эса керагидан кўпроқ вақтни талаб қилди. Амалдаги президент Доналд Трамп эса почта орқали овоз бериш натижаларни сохталаштириш учун шароит яратгани ҳақида гапириб келади.

АҚШдаги йирик ОАВлар Байденнинг ғалабасини сайловдан бир неча кун ўтибоқ эълон қилганди, лекин демократнинг ғалабаси расман тасдиқланмаётганди. Вакиллик кенгашида тўпланган етарли овоз эса Байденни АҚШнинг 46-президенти деб аташга имкон беради. Конгресс 6 январ куни Байден сайловда ғолиб бўлганини расман тасдиқлайди. 20 январ куни эса Жо Байденнинг инаугурация маросими ўтказилади. Ўша куни АҚШ вақти билан тушга қадар Доналд Трамп чекланган ваколатлар билан АҚШнинг амалдаги президенти вазифасида қолади. Инаугурация маросими вақтидаги миллатга қасамёдидан кейин эса Жо Байден расман АҚШнинг 46-президентига айланади.

Мамлакатнинг амалдаги президенти Доналд Трамп эса кетма-кет икки муддат президентликка сайланмагани сабаб кейинги президентлик сайловларида ўз номзодини қўйиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Чунки АҚШ қонунчилигига кўра, белгиланган талабларга мос келувчи ҳар бир фуқаро икки марта мамлакат президенти лавозимига сайланиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 40
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар