«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:13
ЎЗO‘Z

Сирли душман: Нима учун тиш ковлагичдан фойдаланмаслик керак?

15 дек, 07:00 4 711 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сирли душман: Нима учун тиш ковлагичдан фойдаланмаслик керак? Фото: Freepik
Гўштли таом ёки юмшоқ мева еганингиздан кейин тиш орасида қолдиқлар қолиб кетадиган бўлса, тиш ковлагичдан фойдаланишга шошилманг. Ушбу кичик восита сиз ўйлаганингиздан ҳам кўпроқ зарар етказиши мумкин.

Тиш ковлагич нимага керак?
Аслида тиш ковлагичдан фойдаланишга ҳожат йўқ. Чунки овқат қолдиқларини тишни ювиш орқали тозалаб ташлаш керак, аммо тиш ораси ёки ичига кириб қоладиган бўлса ва ювганда ҳам чиқмаса, унда стоматологга мурожаат қилиш керак. Чунки бу ёш ўтишига алоқадор тишдаги ўзгариш, орасининг очилиб қолиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қолаверса, бунинг сабаби сифатсиз ёки эскирган пломба бўлиши, у емирилиб ичига овқат қолдиғи кириб қолган бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Агар кириб қолган қолдиқ оғриқни сезишингизга сабаб бўлса, ноқулайлик келтириб чиқарса, яхшиси мутахассисга учраган яхши.

Тишдаги периодонтал «чўнтак» ва кариес
Тиш ичи ёки орасига кириб қолган қолдиқни тиш ковлагичда тозалайман, деб милкка зарар етказишингиз ва муаммонинг яна ҳам жиддийлашишига олиб келишингиз мумкин. Чунки таом қолдиғи яна ҳам ичкарироқ кириши ёки қадалиб қолиб, яллиғланиши ва милк оғриши мумкин.

Милк яллиғланиши эса периодонтал «чўнтак» учун йўлланма ҳисобланади, бунинг оқибати эса тишсиз қолиш билан тугаши мумкин. Бунда нафақат яллиғланиш ўчоғи бўлган тиш, балки унинг ёнидаги тишлар ҳам зарарланиши мумкин. Шунингдек, қолиб кетган овқат қолдиқлари бактериялар учун озуқа манбаси бўлади ва периодонтал «чўнтак»дан ташқари кариес пайдо бўлиш хавфи ҳам юқори бўлади.

Стоматит ва милк қонаши
Милк қонаши учун икки тарафи ҳам қиррали тиш ковлагични тўсатдан тегиб кетиши кифоя. Бу ҳолатнинг ишхона, ресторанда юз беришидан ёқимсизроқ нарса бўлмайди. Бундан ҳам ёмони биргина тилиб юбориш, милкда оғриқли ва ёқимсиз яра — афтоз стоматит пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Тиш ичига тиш ковлагичнинг маълум қисми тиқилиб қолиши мумкин
Тахта ва пластиклардан тайёрланган тиш ковлагичлардан фойдаланиш давомида синиб кетиши ва унинг бир қисми периодантал «чўнтак» ичида қолиб кетиши мумкин. Пластикдан тайёрланганлари тахтадан тайёрланганидан хавфлироқ бўлади. Чунки тахтали тиш ковлагич оғиз чайилганда суюқлик билан бирга чиқиб кетиши сабаб ҳам милкни унчалик ёмон шикастламаслиги мумкин. Пластикда эса ҳаммаси бошқачароқ, у синиб қолиб кетадиган бўлса, фақатгина стоматолог ёрдам бера олиши мумкин.

Фойдаланмасликнинг иложи бўлмаса, нима қилиш керак?
Кўп марталик чўткали тиш ковлагичдан фойдаланинг. Бундай тиш ковлагич овқат қолдиғини яхши тозалайди ва чўткаси юмшоқ бўлгани учун милк шикастланмайди, қолаверса, синиб тиш орасида қолмаслик билан бирга тиш юзасини тозалаш учун ҳам фойдаланса бўлади. Ғилоф ичида сотиладиган бундай тиш ковлагичлар илиқ сувда тез ювилади. Уларни диаметрига қараб исталганини танлаб олиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 204
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 111
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 221
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 346
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 303
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар