«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:18
ЎЗO‘Z

Ортиқча овқатланишдан тийилишга ёрдам берадиган 5 тавсия

13 дек, 14:49 4 061 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ортиқча овқатланишдан тийилишга ёрдам берадиган 5 тавсия Фото Freepik
Керагидан ортиқ овқатланиш кўпчиликни безовта қиладиган муаммо ҳисобланади ва баъзи ҳолларда бу эмоционал ҳолат, стресс ва бошқа психологик жараёнлар билан боғлиқ бўлади. Бундан халос бўлишга ёрдам берадиган тавсиялар билан бўлишамиз.

Оч қолмасликка ҳаракат қилинг
Ҳаддан ортиқ даражада оч қолманг. Киши оч қолиб кетса, кўп овқатланиб юбориш хавфи юқори бўлади. Нонушта, тушлик ва кечки овқат орасида очликни ҳис қилсангиз, тамадди қилиб олинг. Аммо иложи борича тамаддига мева емасликка ҳаракат қилинг, чунки уларнинг истеъмолидан кейин қондаги қанд миқдори ўзгариши, бунинг оқибатида эса очлик ҳисси пайдо бўлиши мумкин.

Шошмасдан овқатланинг
Шошмасдан овқатланилганда таомнинг маълум қисми ҳазм бўлади ва организм сизни тўйди деб ҳисоблайди. Кун давомида уч маҳал ўз вақтида овқатланиш доимий одатингиз бўлсин. Овқатланиш вақтида муаммо ва ташвишлар ҳақида ўйламасдан таомдан роҳатланинг. Энг асосийси эса таомни яхшилаб чайнаб, кейин ютишга эътибор қаратинг.

Сув ичишни унутманг
Кўп ҳолларда чанқаш билан очлик ҳисси адаштирилади ва бунинг оқибатида керагидан кўп овқатланилади. Кун давомида таом орасида сув ичишни унутмаслик керак. Очлик ҳис қилинганда таом истеъмолидан ярим соат аввал бир стакан сув ичинг. Сув ошқозонни бир оз тўлдиргани ҳисобига сиз камроқ истеъмол қилишингиз мумкин.

Телефон ёки ноутбук қаршисида овқатланманг
Экранга тикилиб ўтириб, қанча кўп овқат еганингизни билмай қолишингиз, назорат қила олмаслигингиз мумкин. Қолаверса, бу вақтда мия овқат билан эмас, маълумот қабул қилиш билан банд бўлгани сабаб бу ошқозон касалликлари, масалан, гастрит келтириб чиқариши мумкин.

Тўйиб ухланг
Тўйиб ухламаганда организм стрессни бошдан кечиради. Уйқу етишмагани, дам олмагани ҳисобига эса қўшимча энергия керак бўлади ва буни овқат ҳисобидан қондирмоқчи бўлади. Шу сабаб эрта ётиб, 8 соатдан кам ухламаслик керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 321
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 482
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 328
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 354
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 436
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар