«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:26
ЎЗO‘Z

Роналду билан учрашувга тайёрланаётган Шомуродов ҳақида танқидчилар фикрини ўзгартирадиган 11 факт

12 дек, 12:00 3 318 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Роналду билан учрашувга тайёрланаётган Шомуродов ҳақида танқидчилар фикрини ўзгартирадиган 11 факт “Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродов тобора Европанинг энг кучли чемпионатларидан бирига мослашиб бормоқда. Албатта, футболчимизга янги муҳитга кўникиши учун бироз вақт керак. Легионеримизнинг А Сериядаги ўйинини мақтаётганлар ҳам, уни танқид қилаётганлар ҳам етарлича топилади. Биз эътиборингизга Шомуродов ҳақидаги ижобий фикрлар жамланган фактлар ва маълумотларни ҳавола қиламиз.

Элдорнинг орзуси кучли бешлик чемпионатларида ўйнаш ва доимий ўсишга эришиш. Демак, уни ортга қайтади, деганлар хато қилади. Агар Шомуродов осон йўлни танлаганида Россия премьер-лигасида ўйнаб юраверарди. Унга харидор бўлган рус грандларига ўтиб, “Женоа” тўлаётганидан кўп маошга ҳам эришиши мумкин эди. Лекин у мақсади сари дадил одимламоқда.
* * *
Шомуродов 25 ёшда. У ҳали янада кўпроқ ўсишга эришади. Агар салоҳияти бўлмаганида харажатлар масаласида сахий бўлмаган италияликлар унинг трансфери учун 9 миллион евро тикмасди.
* * *
Шомуродов шаклланган, кучли футболчи. У “Ростов”дан ташқари Ўзбекистон терма жамоасида ҳам нималарга қодирлигини кўрсатиб келган. Нафақат ўз юртининг, балки Осиёнинг энг зўр футболчилари сафига киради. Европада эса осиёлик чарм тўп усталарининг нуфузи ошиб бормоқда.
* * *
“Женоа” бош мураббийи Роландо Маран Элдор Шомуродовнинг дастлабки машғулотидаёқ унинг иштиёқи, интилиши, ҳаракатларига тан берган эди. Ўзбек футболчиси меҳнатсиз роҳат йўқлигини яхши билади. Унда яхши футболчи бўлиш учун барча сифатлар етарли даражада шаклланган. Элдордан фақат меҳнат ва янги чемпионатга тезроқ мослашиш талаб қилинади. Ҳар бир ўзини ҳурмат қилган мураббий янги футболчига мослашиб олиш учун вақт ва имконият беради. Айниқса, ўйинчи бошқа даражадаги чемпионатдан келган бўлса.

* * *
“Женоа”нинг услуби Элдорга мос эмас, деганларга жавоб шуки, кучли футболчига ўзини кўрсатиш учун жамоа савияси ва даражаси халақит қилмайди. Шомуродов тезкорлик, пас бериш, техника, иккинчи қаватдаги кураш, аниқ зарба, бош билан ўйнаш, ҳужум ташкил қилиш каби ўзининг устун томонларини кўрсата бошлади.
* * *
Шомуродов жамоа ўйинига тобора киришиб бормоқда. Буни футболчининг жамоадошларини қулай позицияга чиқараётганидан билиб олиш ҳам мумкин. А Серияда Шомуродов ва Скамакка ҳужум жуфтлиги пайдо бўлгани айтилмоқда.
* * *
Элдор “Женоа”нинг асосий юлдузи Горан Пандевни рақобатда ортга қолдирди. Ўзбекистонлик легионер кетма-кет учта учрашувдан бери бошланғич таркибда майдонга тушмоқда.
* * *
Шомуродовнинг футболчи сифатидаги устунликларини камтарлик, меҳнатсеварлик, ирода, мақсад сари интилиш каби инсоний хусусиятлари мустаҳкамлаб туради.

* * *
“Женоа”да Горан Пандев, Алберьто Жилардино, Диего Милито, Родриго Паласио, Марко ди Вайо, Чиро Иммобиле, Каха Каладзе, Муҳаммад Каллон, Марко Боррьелло, Алдаир, Эсекьель Лавесси , Винченцо Монтелла, Тиагу Мотта, Лукас Окампос, Кшиштоф Пёнтек, Рафинья, Джованни Симеоне, Лука Тони, Себастьян Фрей, Стефан Карим Эл-Шаарави каби машҳур футболчилар порлаган. Шомуродовда ҳам улар қаторига қўшилиш имкони бор.
* * *
Шомуродов биттадан голли пас ва гол билан А Сериядаги самарали ҳаракатлар ҳисобини очди. Шу тариқа, Элдор кучли бешлик чемпионатлари юқори лигасида гол урган биринчи ўзбекистонлик футболчига айланди.
* * *
Элдор Шомуродовга нафақат ҳамюртларимиз, балки Россия ва Марказий Осиё давлатларидаги футбол ишқибозлари ҳам мухлислик қилмоқда.

Италия А Сериясининг 11-турида Элдор Шомуродовни яна бир тарихий учрашув кутиб турибди. 13 декабрь куни генуяликлар мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Ювентус”ни қабул қилади. Демак, Элдор Шомуродов бугунги кунда жаҳон футболида энг кўп гол урган ҳужумчи Криштиану Роналду билан бевосита рақобатлашиш имконига эга.

“Женоа” ва “Ювентус” ўйини Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 197
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 92
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар