«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:32
ЎЗO‘Z

"Насаф" ОЧЛ лицензиясини оладими? Клуб ОФКдан хат кутмоқда...

11 дек, 12:45 2 945 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Насаф" ОЧЛ лицензиясини оладими? Клуб ОФКдан хат кутмоқда... Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби бу йилги мавсум Суперлигада иккинчи ўринни эгаллади. Бироқ клуб 2021 йилги Осиё чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги мумкин. Сабаби "Насаф" белгиланган вақтда ОФКга лицензиядан ўтиш учун керакли ҳужжатларни юбормаган.

Муддат август ойи сўнггида тугаб бўлган. Бироқ ПФЛ ва ЎФА "Насаф"га лицензия учун ҳужжатларни юбориш учун сўнгги имконият беришни ҳамда пандемияни сабаб қилиб кўрсатган ҳолда ОФКга хат йўллаган.

Кеча "Насаф" раҳбари Сергей Кучеренко ва лицензиялаш бўйича мутахассис ПФЛ вакиллари билан мазкур масала юзасидан учрашишган. "Насаф"дагилар барча айб ўзларида эканини тан олишган ва сўнгги имконият берилса ҳужжатларни тўғрилаб юборишга ваъда беришган. Нега вақтида ҳужжатлар юборилмагани ҳақида саволга клуб олдига мавсум бошида юқори ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилмаганди деб жавоб беришди. Бу албатта профессионал клубга умуман ярашмайдиган ҳолат.

Энди "Насаф" ОФКдан жавоб хати кутмоқда. Бироқ ОФКга яқин манбалар сайтимизга ташкилот муддат ўтиб кетганидан кейин лицензиялашга рухсат бериши даргумон эканини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, агар Ўзбекистон кубогини "Пахтакор" эмас бошқа клуб қўлга киритса, "Насаф" ҳар қандай ҳолатда ОЧЛда қатнашмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 1
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 1
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 98
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 175
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 81
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар