«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:29
ЎЗO‘Z

“Меҳр-3” операцияси доирасида Суриядан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар олиб келинди

08 дек, 13:53 4 634 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Меҳр-3” операцияси доирасида Суриядан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар олиб келинди Сўнгги 4 йил мобайнида мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган изчил сиёсат самараси ўлароқ, нафақат юртимизда истиқомат қилаётган, балки ўзга юртларда мураккаб аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ҳам эътибор қаратилиб, уларнинг манфаатлари, шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилинмоқда.

Зеро, бундай эътибордан ёт ғоялар таъсирида хорижга чиқиб, турмуш ўртоқлари, ота-оналаридан айрилиб қолган ватандошларимиз ҳам четда қолгани йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра, “Меҳр” инсонпарварлик операцияси доирасида 2019 йилда Сурия ва Ироқ давлатларидан 220 нафар аёллар ва болалар олиб келинган эди.

Ўтган давр мобайнида “қайноқ нуқталардан” қайтарилган бу аёллар ва болалар давлат ва жамоатчилик ташкилотлари, меҳр-оқибатли фуқароларимиз ёрдамида жамиятимизда ўз ўринларини топиб кетганларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бир вақтнинг ўзида Яқин Шарқдаги жанглар олиб борилаётган ҳудудлардаги лагерларда ушлаб турилган ҳамюртларимизни қайтариш бўйича тадбирлар махсус хизматлар томонидан доимий равишда олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг бевосита назорати остида “Меҳр” операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилиб, бугун Сурия мамлакатининг жанговор ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар юртдошларимиз, яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар (улардан 14 нафари чин етим болалар) Ватанимизга қайтарилди.

Ҳаётнинг нотекис йўлларида адашиб, ўзга юртларда қийин аҳволга тушиб қолган бу инсонлар эндиликда барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим-кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади.

Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади.
Келгусида эса уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 98
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 212
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 54
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар