«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:08
ЎЗO‘Z

Олимлар нима сабабдан баъзи ҳайвонлар коронавирусга қарши иммунитетга эга эканлигини аниқлади

05 дек, 20:30 3 447 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар нима сабабдан баъзи ҳайвонлар коронавирусга қарши иммунитетга эга эканлигини аниқлади Фото: EPA
Ҳайвонларнинг баъзи турлари — чўчқа, каламуш, қушларнинг коронавирусга чалиниш эҳтимоли паст ва уларда вирусга қарши иммунитет мавжуд. Бу ҳақда Стэнфорд университети олимлари гуруҳи маълум қилди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Коронавирус одам ҳужайрасига ACE2 рецепторлари орқали тушади. Тадқиқотчилар одам тез-тез алоқада бўладиган 28 та ҳайвон турини ўрганиб, уларда худди шундай рецепторларни аниқлади.

Аниқланишича, турли ҳайвонларда бу рецепторлар жуда ўхшаш, бироқ молекуляр тузилиш бироз фарқ қилади. Одам рецепторларига энг кўп ўхшайдиган рецепторлар шимпанзеларда аниқланган (99,5 фоиз ўхшашлик), энг ками эса олтин балиқчаларда (72 фоиз).

Бу рецепторларнинг компьютер таҳлили вируснинг оқсил «тишлари» билан алоқа ўрнатишга ва мос равишда инфекциянинг ҳужайрага киришига тўсқинлик қиладиган мутацияни аниқлади.

Шундай бўлса ҳам, олимлар коронавируснинг бундан кейин мутацияга учрашини ва ҳатто иммунитетга эга ҳайвонларни ҳам зарарлайдиган штаммларнинг пайдо бўлишини истисно қилмаяпти.

Тадқиқот раҳбари Жоао Родригеш касалланган одамларни Жаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилотининг тавсияларига амал қилишга ҳамда уй ва ёввойи ҳайвонлар, чорва билан алоқани чеклашга чақирган. Акс ҳолда, коронавирус пандемияси турлараро пандемияга айланиши ва кўплаб қирилиб кетаётган ҳайвонларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар