«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:28
ЎЗO‘Z

Бурак Ўзчивит ва Ўзге Торер: Уларнинг муносабати ишдаги ишқми ёки миш-миш?

05 дек, 14:14 5 873 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бурак Ўзчивит ва Ўзге Торер: Уларнинг муносабати ишдаги ишқми ёки миш-миш? «Қурилиш: Усмон» сериалини томоша қилаётган турк киноси мухлислари бош қаҳрамон ролини ижро қилаётган актриса Ўзге Торер Бурак Ўзчивитни севиб қолган ва туйғуларини яширишни уддасидан чиқа олмаяпти, деган фикрда. «Рус.Turkey.com»нинг ёзишича томошабинлар актёрлар ўртасида муносабатлар борлиги ҳақида гумон қилмоқда.

Фото: Milliyet
Аввалига бу каби шубҳалар Ўзгенинг Instagram саҳифасига ёзиб қолдирилган, актриса эса бунга жавобан изоҳ қолдирган фойдаланувчиларни қора рўйхатга киритган. Кейинроқ томошабинлар турли форум ва Facebook’да Торернинг актёрни ёқтириб қолганини муҳокама қила бошлаган.

Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди, деб ўйлаган томошабинлар бундай миш-мишларга актрисанинг суратга олиш майдончасида Бурак билан бирга тушган суратларини, айниқса, севишганлар ролини гавдалантираётган пайти акс этган кадрларни кўп жойлаши сабаб деб ҳисоблаган.

Фото: Milliyet

Фото: Milliyet
«Унинг актёрга муҳаббат кўзи билан қараши ўйин бўлиши мумкин эмас», − деб ёзиб қолдирган мухлислардан бири Ўзгенинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.

Унинг ҳамкасблари эса мазкур мавзуга изоҳ бермасликка ҳаракат қилган, берганда ҳам ҳазил аралаш Ўзчивитни севиб қолмаслик мумкин эмаслигини таъкидлаган.

Шунингдек, тиниб-тинчимаган мухлислар ижтимоий тармоқда Фаҳриe ва Ўзгени таққослаб улар ўртасида умумийлик кўплиги сабаб Торерни Буракка ёқадиган тоифадаги қиз, деган хулосага келган.

Бундай миш-мишларга жим қараб туролмаган Ўзге тарқалган гап-сўзларга муносабат билдирган. У бундай тахминларни ўқиш кулгили, шу билан бирга, қувонарли эканини айтган. «Демак, мен яхши актрисаман, севиб қолган инсон ролини яхши ўхшата олаётганимдан хурсандман. Бурак жуда ҳам яхши инсон ва актёр. Биз жуда ҳам яхши муносабатдамиз. Аммо менинг туйғуларим ҳақидаги миш-мишлар, шунчаки миш-миш», − деган актриса буларнинг барини ролига берилган юқори баҳо деб ҳисоблашини қўшимча қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 37
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 549
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 455
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар