«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 07:09
ЎЗO‘Z

Суяклар мустаҳкам бўлиши учун қандай овқатланиш керак?

05 дек, 00:13 4 204 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Суяклар мустаҳкам бўлиши учун қандай овқатланиш керак? Фото: Freepik
25 ёшдан кейин суяклар ҳар йили бир фоиздан мўртлаша бошлайди. Суякнинг юпқалашиши ва мўртлашишининг олдини олиш учун эса организмни керакли микроэлемент ва моддалар билан тўйинтириб туриш керак.

Қандай микроэлементлар керак?
Суяклар мустаҳкам бўлишига қарамай, суяк тўқималарининг тикланиши ёш ўтиши билан секинлашиб боради. Скелет билан боғлиқ энг кўп тарқалган касаллик остеопороз ҳисобланади ва унинг ривожланишига зарарли одатлар, гормонал ҳамда ёш билан боғлиқ ўзгаришлар, айниқса, рационда кальцийнинг етишмаслиги сабаб бўлади. Ёши катта одам 50 ёшга қадар 1000 миллиграмм, 50 ёшдан кейин эса 1200 миллиграмм кальций истеъмол қилиши керак.

Суяк, тиш, тоғайларни мустаҳкамлаш, холестерин миқдорини назорат қилишга ёрдам берадиган кальций, шунингдек, қалқонсимон, буйрак усти бези ва репродуктив саломатлик учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади, қон ивишининг меъёрда бўлишига ҳисса қўшади.

Таомнинг микроэлементлар, хусусан, кальцийга бой бўлиши организм учун муҳим саналади. Аммо кальцийнинг организмга сингиши учун бошқа моддаларнинг роли ҳам борлигини ёддан чиқармаслик керак.

D витамини кальцийнинг тез сингишига ёрдам беради. Фосфор эса суяк ва қон-томирларни мустаҳкамлайди. Ушбу микроэлементларни мунтазам равишда биргаликда қабул қилинса, суяк тўқималари регенерацияси ва тикланиши маромда бўлади.

Рацион қандай бўлиши керак?
Кальций етишмаса, нафақат остеопороз, балки бошқа касалликлар: буйракда тош пайдо бўлиши, рахит, умуртқанинг қийшайиши, қон ивишининг бузилиши кабилар кузатилиши мумкин. Сутли маҳсулотлар кальцийга бойлиги билан рекордчи ҳисобланади. Суткалик меъёрни қоплаш учун 1 литрга яқин сут ичиш кифоя. 100 грамм қаттиқ пишлоқда 700 мг кальций бўлади ва 150 грамм пишлоқ суткалик меъёрни қоплаш хусусиятига эга саналади. Шунингдек, творог, ловия, тухум сариғи, денгиз маҳсулотлари, ёнғоқ ва майиз ҳам ушбу фойдали минералнинг кони.

Фосфорга бой маҳсулотлар
Фосфор етишмаслиги ишга бўлган лаёқатнинг сусайиши, миянинг когнитив функцияси ёмонлашиши, бўшашиш, уйқу босиши ва бош оғриғига сабаб бўлади. Ушбу модданинг суткалик меъёри 1500 мг ҳисобланади ва у балиқ, ёнғоқ ва писталарда, тухум сариғи, пишлоқ ҳамда творогда мўл бўлади.

Фундук, қаттиқ пишлоқ, карам ва сабзида эса юқоридаги микроэлементларнинг ҳар иккиси ҳам мужассам.

Vitaмин Д
Фосфор ва кальцийни организмга сингишига ёрдам берадиган D витаминининг суткалик меъёри 15 мкг ҳисобланади. Гўшт ва товуқ, балиқ маҳсулотлари, тухум, сариёғ ҳамда қўзиқорин таркибида ушбу микроэлемент кўп бўлади.

Суяк тизимининг мустаҳкамланиши учун рацион тузишда баланс бўлишига ҳамда организм учун керакли барча зарур моддалар ўрин олишига эътибор беринг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 184
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 215
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 338
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 0
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 2
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 188
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 91
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Бўлимлар