«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2021, 04:39
ЎЗO‘Z

Кутилмаган янгилик. Тедеско Ўруновдан воз кечди!

04 дек, 23:15 2 449 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кутилмаган янгилик. Тедеско Ўруновдан воз кечди! “Спартак” раҳбариятидаги ўзгаришлар Остон Ўруновнинг фаолиятига таъсир қиладиган бўлди. Маълумки, Остон Ўруновни Тошкентнинг “Локомотив”идан “Уфа”га олиб ўтган ва кейинчалик ёзги трансферлар мавсумида “Спартак”га жойлаштирган Шамиль Газизовнинг ваколатлари олинган эди. “Спартак” клуби раҳбарияти “Уфа”дан бош директорликка олиб келинган Шамиль Газизовнинг трансфер сиёсатидан умуман қониқмади.

Бу мутахассис фақатгина “ўзининг футболчиси” бўлган Остон Ўруновнинг трансферини сотиб олди, холос. Юлдузли онлари ортда қолган Александр Кокоринни эркин агент сифатида жамоага қабул қилиб, йилига 3 миллион евродан ортиқ маош белгилади. Кейинроқ, “Челси”дан Виктор Мозесни ижарага олгани ҳам Газизовни қутқара олмади. “Спартак” раҳбарияти ва мухлислари кутган трансферлар амалга оширилмади.

Газизовнинг иш услуби ва натижалари жамоа бош мураббийи Доменико Тедеско ва клуб президенти Леонид Федуннинг ҳамроҳи Зарема Салиховага ҳам маъқул келмади. Зарема клуб раҳбарининг ишончидан фойдаланиб, селекция ишларида ҳал қилувчи қарорларни қабул қилиши билан танилганини таъкидлаш жоиз.

Хуллас, Газизовнинг “Спартак”га бегона экани билиниб қолди ва “спартакчилар”га қони қўшилмади.

Клуб раҳбарияти вазиятни ўнглаш учун собиқ спорт директори Дмитрий Поповни бўш турган лавозимига қайтариб, Газизовнинг асосий ваколатларини унга топширди. Хусусан, “Спартак”нинг трансфер сиёсатини бундан кейин айнан Попов юритади. Ваколатлар ўзгариши Шамиль Газизовни қониқтирмади ва ўтказилган музокараларга қарамай, у клубни тарк этишга қарор қилди.

Албатта, Газизовнинг бу қарори у олиб келган Остон Ўруновга ҳам таъсир қилиши кутилганди. Шамиль Газизовнинг ўзи ҳам янги спорт директори келганидан кейин берган интервьюсида Остон Ўрунов катта эҳтимол билан қишда бошқа жамоага ўтиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаган эди.

Мана амалда ҳам шундай бўлиб чиқяпти.

Шамиль Газизов даврида Остон Ўруновнинг истеъдодини мақтаб, ёш футболчига катта жамоага мослашиш учун қанча вақт ва имконият талаб этилса, тақдим этилишини ваъда қилган Доменико Тедеско вазиятдан фойдаланиб, дарров ўзбек футболчисидан қутилиш ҳаракатига тушди.

Нуфузли манбалардан бири – euro-football.ru сайти тарқатган маълумотга қараганда, германиялик мутахассиснинг шахсан ўзи спорт директори Дмитрий Поповдан қишки трансферлар вақтида ўзбекистонлик футболчига бошқа жамоа топишни сўраган. Бунинг ортидан, “Спартак” январда Ўруновни ижарага бериши аниқ бўлди.

Ҳозирча, ҳамюртимизга премьер-лиганинг асосан мусобақа жадвалининг иккинчи қисмидан жой олган клублардан қизиқишлар бўлаётгани айтилмоқда. Шунингдек, 19 ёшли футболчимиз фаолиятини Виталий Денисов, Вагиз Галиулин ва Бобир Давлатов ўйнаётган Миллий футбол лигасида давом эттириши ҳам мумкин. Хабарларларга кўра, Миллий футбол лигасининг премьер-лигага чиқишга ҳаракат қилаётан етакчи жамоалари ҳам майдон марказида самарали ўйин кўрсата оладиган Остонга оғиз солаётган экан.

Шу ўринда, Шамиль Газизов ҳам янги таклифларни ўрганиб чиқмоқда. Хусусан, бу мутахассисга Москванинг “Локомотив” клубидан бош директорликни таклиф қилишмоқда. Агар у бирор клубга мустаҳкам жойлашиб олса, Ўруновни ҳам унутмаса керак.

“Спартак” спорт директори ўзбекистонлик иқтидор эгасига янги жамоадан иш топиб беролмаса, футболчимиз “Спартак-2” жамоасига ўтказилади ва Миллий футбол лигасида ўйнаб, ўз хатти-ҳаракатлари билан асосий таркибга қайтиш учун курашишига тўғри келади. Бир сўз билан айтганда, энди катта эҳтимол билан Остонни “Спартак”нинг асосий таркибида кўрмаймиз.

Ёзда “Уфа”дан 1,5 миллион евро эвазига трансфер қилинган Остон Ўрунов шу кунга қадар “Спартак” учун барча турнирларда еттита учрашувда майдонга тушди ва битта гол уришга муваффақ бўлди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўруновнинг “танка”сидан ваколатлар олинди. Энди нима бўлади? 27 ноя, 10:00
  • “Спартак” қишда Крал ва Уруновни сотмоқчи. Клуб улардан бирининг нархини айтди 25 ноя, 20:38
  • “Спартак” бош директори Ўруновнинг келажаги ҳақида гапирди 13 ноя, 22:33
  • Ажойиб трансфер. Ўрунов “Спартак”дан тўғри Бундеслигага кетади! 04 авг, 12:23
  • Шамиль Газизов: Ўрунов ҳали “Спартак”га ўтмади. Унда Европадан 6 миллион евролик таклиф бор 01 авг, 21:21
  • Остон Ўрунов Россия клубида қанча маош олади? 23 июл, 00:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бепул уй-жой ва ер берадиган 8 та давлат (фото) 16 янв, 00:30 232
  • Дана Уайт кўз олдида ўзбек жангчиси ажойиб ғалабани қўлга киритди 16 янв, 00:06 312
  • Отабек Шукуровнинг голи жамоасига ғалаба келтирди! (видео) 15 янв, 23:50 213
  • Шомуродов Мессига ўхшашни истамади: Бўлди, мени ортиқ мақтаманг! 15 янв, 23:30 248
  • "Женоа" клуби навбатдаги трансферни эълон қилди 15 янв, 23:17 218
  • Ўзбекистон 70 млн доза Россия вакцинасини сотиб олиши маълум бўлди 15 янв, 23:06 300
  • «Дўстлар ташлаб кетилмайди»: Америкалик аскар қутқарган итини Суриядан олиб чиқишни қандай уддалади? (фото, видео) 15 янв, 22:30 217
  • Le Moci: «Ўзбекистон – француз компаниялари учун янги Элдорадо» 15 янв, 22:00 284
  • Энергетика вазирлиги: 2021 йилда 9та янги электр станцияси ишга туширилади 15 янв, 21:37 271
  • Руҳиятга билинарсиз тарзда салбий таъсир ўтказувчи 5 одат 15 янв, 21:13 195
  • Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган янги заргарлик корхонасини бориб кўрди 15 янв, 20:30 266
  • КХДР парадда «дунёдаги энг кучли қурол»ни намойиш этди 15 янв, 20:00 933
  • Бўлимлар