«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:49
ЎЗO‘Z

“Женоа” мухлислари Шомуродовдан хет-трик талаб қиляпти!

04 дек, 22:43 4 034 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Женоа” мухлислари Шомуродовдан хет-трик талаб қиляпти! Элдор Шомуродов А Сериянинг 8-турида “Парма” дарвозасини ишғол қилиб, Италиядаги биринчи голини киритди. Бу ўзбекистонлик футболчиларнинг нафақат Италиядаги, балки Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги биринчи голи сифатида тарихда қолади.

Таъкидлаш жоизки, Элдорнинг ўйинида ижобий томонга ўзгариш бўляпти, кўрсаткичлар ҳам кўтарилмоқда. Бу ўз навбатида унга бўлаётган танқидларнинг камайиб, мухлисларнинг ишончи ортаётганига сабаб бўляпти.

Элдор Шомуродовнинг илк голига “Женоа” мухлислари билдирган муносабатларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Antonino Sangiuseppe
“Женоа”нинг бунақа ўйини натижасида Шомуродов В Серияда ҳам биринчи голини урган ўзбекистонлик футболчига айланади.

Giulio Vespasiani
Ўзбек ҳужумчиси Италия кубогидаги ўйинда биринчи голли пасини берган эди. Энди А Серияда илк голини урди. У Италияни забт этган ўзбек футболчиси бўлди!

Carlo Girini
Яқиндагина Шомуродовнинг трансфери “Женоа”нинг энг катта хатосидек кўринганди. Энди мен унинг иқтидорига ишона бошладим. Агар у охирги учрашувларда кўрсатган ўйинини бундан кейин ҳам давом эттирса, унинг 9 миллион евролик трансфери клуб тарихидаги энг зўр харидга айланади.

Francesco Anzano
Биринчи бўлиб Илёс Зейтуллаев гол урмаганмиди?. У бутун фаолиятини Италияда ўтказган-ку. “Женоа”мизда ҳам бир мавсум тўп тепганди. Наҳот, гол урмаган бўлса?

Romani Tiziana (Francesco Anzano саволига жавобан)
Шомуродов ўзбеклардан биринчи бўлиб гол урди. Зейтуллаев А Серияда деярли ўйнамаган. Илёс гол урмагани аниқ.

Roberto Cianchi
Яқинда А Сериядаги биринчи ўзбекча хет-трикни кўришимизга ишончим комил! Шомуродов кейинги пайтда намойиш қилаётган ўйинига қараб баҳо берсак, у ҳали кўп нарсага қодир экани яққол кўриниб турибди.

Giampiero Venerelli
“Женоа” ўзбек футболчиси тарихга кириши учун атайин уни трансфер қилганга ўхшайди.

Claudio Altobelli
Ўша учрашувни томоша қилдим. Шомуродов нафақат биринчи гол, балки дастлабки дубль муаллифи ҳам бўлиши мумкин эди. Лекин биринчи бўлимда озгина омад етишмади. Барча ҳимоячиларни ортда қолдирганига қарамай, гол уролмади.

Энди Элдор Шомуродовнинг жамоаси 7 декабрь куни сафар учрашувида “Фиорентина” меҳмони бўлади. Бу учрашувда ўзбекистонлик легионернинг асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Ўйин Тошкент вақти билан соат 8 декабрга ўтар кечаси 00:45 да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар