«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:51
ЎЗO‘Z

Қўқондаги «Шедевр» чойхонасида содир этилган жиноят бўйича суд ҳукми ўқилди

04 дек, 13:24 3 074 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўқондаги «Шедевр» чойхонасида содир этилган жиноят бўйича суд ҳукми ўқилди Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Қўқон шаҳридаги “Шедевр” ва Данғара туманидаги “Марокаш” номли чойхоналарда содир этилган жиноятлар ва улар билан боғлиқ бошқа жиноятлар бўйича айблов ҳукмини чиқарди.

Дастлабки тергов органи томонидан 37 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айб эълон қилинган жиноят иши суд мажлисида қонунда белгиланган 4 ой кўрилди.

Судья Раҳматжон Арабовнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, судланувчиларнинг бир нафари суддан яширингани учун жиноят ишининг унга оид қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, эҳтиёт чораси қамоққа алмаштирилиб, қидирув эълон қилинган.

Суд судланувчиларнинг 1 нафарини безорилик руҳида уч одамни қасддан ўлдиришга суиқасд қилиш, қонунга хилоф равишда қурол сақлаш ва безорилик жиноятлари содир этган деб, аввалги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиб 16 йил муддатга, ўқотар қуролини қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятини содир этган 1 нафар шахсга аввалги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиб 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Ўқотар қуролини қонунга хилоф равишда сақлаш жиноятини содир этган 1 нафар шахсга аввалги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиб 4 йил 4 ой муддатга, муқаддам судланган ва суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ даврида безорилик жинояти содир этган 9 нафар шахсга нисбатан аввалги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиб 5 йил муддатга, безорилик жинояти содир этишда фаол иштирок этган 4 нафар шахсга 5 йил, 2 нафарига 4 йил муддатга, бошқаларнинг ундови билан безорилик жинояти содир этган 18 нафар шахсга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди ва уларнинг 2 нафари суд залидан қамоққа олинди.

Ҳукм эълон қилингандан сўнг судья ҳукм мазмуни, судда келтирилган айрим важлар билан қўшилмаслик сабаблари, жазо тайинлашда эътиборга олинган ҳолатлар ва ҳукмдан норози тарафларнинг шикоят қилиш ҳуқуқларини тушунтирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар