«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:45
ЎЗO‘Z

Францияда масжидлар текширилмоқда. Улардан баъзилари ёпилиши мумкин

04 дек, 10:15 2 538 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Францияда масжидлар текширилмоқда. Улардан баъзилари ёпилиши мумкин Фото: AFP
Францияда 76 та масжид полиция томонидан текширилади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Жеральд Дарманин хабар бермоқда. Унинг айтишича, «экстремистик рўйхат»га тушадиган масжидлар ёпилиши мумкин.

Вазир Франция ҳукумати сепаратизм ва экстремизмга қарши жиддий кураш бошлаганини маълум қилди: «Масжидлар текширилади ва терроризм ғоялари тарғиб қилинадиганлари ёпилади. Сепаратизм тарғиботида гумонланган ибодат жойлари ҳам ёпилади», деган Франция ички ишлар вазири.

Маълум бўлишича, 76 та масжид текширув рўйхатига тушган ва уларнинг 18 таси ҳукуматда шубҳа уйғотган. Рўйхатдаги масжидларнинг 16 таси Парижда, қолган 60 таси эса мамлакатнинг қолган қисмларида жойлашган.

Маълумот учун, 16 октябрь куни Францияда Самюэль Пати исмли тарих ўқитувчиси 18 ёшли чечен миллатига мансуб Абдулла Анзоров томонидан сўйиб кетилганди. Ўқитувчи қотиллик содир этилишидан бир неча кун аввал ўқувчиларга мусулмонларнинг эътиқодини ҳақорат қилувчи карикатурани кўрсатган. Чечен йигит қўлга олиш вақтида ҳалок бўлган. Бу воқеадан кейин Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатда радикализмга қарши жиддий кураш бошланишини маълум қилган ва декабрда бу борада қонун лойиҳаси қабул қилинишини айтганди.

Олдинроқ Макрон Францияда имомлар кенгаши тузишни таклиф қилган ва кенгаш аъзолари махсус аккредитациядан ўтказилишини айтганди. Макроннинг таклифига кўра, ҳукуматнинг талабларини бажармаган имомларнинг аккредитацияси бекор қилинади. Макрон бундай ҳаракатлари билан бутун дунёда мусулмонларнинг нафратига сабаб бўлмоқда. Турли мамлакатларда унга қарши намойишлар ўтказилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 142
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 210
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар