«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:06
ЎЗO‘Z

500 минг долларлик тўй: «Дунё гўзали» Приянка Чопранинг никоҳ оқшоми қандай ўтган? (фото)

03 дек, 22:55 6 368 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
500 минг долларлик тўй: «Дунё гўзали» Приянка Чопранинг никоҳ оқшоми қандай ўтган? (фото) Фото: «Яндекс Дзен»
«Дунё гўзали» мақомига эга бўлган ҳинд актрисаси Приянка Чопра ва америкалик хонанда Ник Жонас бундан 2 йил аввал 2018 йил 1-2 декабрь кунлари турмуш қурган. Умумий нархи ярим миллион доллар сарфлаган тўй қандай бўлгани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

2018 йилда севгилисининг қўлини сўраган актёр бундан бир йил аввал 200 минг долларлик узук харид қилиш учун Tiffany & Cо дўконини бир кунга ёптирган. «Мени дунёдаги энг бахтли эркак қиласанми? Менга турмушга чиқасанми?», − деган Ник ва унинг қўлига узук таққан. 18 август куни унаштурув кейин эса Амстердамда қиз базми ва «мальчишник» бўлиб ўтган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»
Умайд Бхаван саройида турмуш қурган жуфтлик уни ижарага олиш учун 460 минг доллар сарфланган. Унда 64 ҳашаматли хонани бир кунга ижарага олиш учун 47-50 минг рупий тўланган. Сарой ҳудудига меҳмонлар вертолётда ташриф буюрган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»
Саройни беш кун ижарага олиш Ник ва Приянкага 35 миллион рупийга тушган. Theme Weavers Designs агентлигининг хабар беришича, фотосурат ва видеога олиш жараёни учун жуфтлик 42 минг доллар тўлаган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»
Келин-куёвни дунёдаги энг машҳур фотографлар Жозеф Радхик ва Хосе Вилья суратга олган. Калеб Жордан Ли эса видеооператор бўлган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»
Аммо жуфтлик People журналига тўйдаги суратини чоп этиш учун 2,5 миллион тўлаган. Тўйда бир одамнинг овқатланиши 250 долларга баҳоланган. Маросимн декорацияси 282 минг долларни ташкил қилган. Келин либоси қайси брендга мансуб экани номаълум, аммо Никнинг смокингги Ralph Lauren Purple Label брендидан 6 минг доллар туриши маълум.

Фото: «Яндекс Дзен»
Приянка ва Никнинг христиан тўй маросими
Маросим мехенди ва сангит маросими билан 30 ноябрнинг жума куни бошланган, кейинги кун эса жуфтлик христиан урф-одатларига кўра турмуш қурган. 16:30 да бошланган маросим 5 метрлик тортни кесиш билан якунланган. Filmfare маълум қилишича, Жонас шахсий ошпазларини торт тайёрлаш учун Кувайт ва Дубайдан ёллаган. Приянка ва Никдан ташқари келин янга ва куёвжўра Ральф Лорен усулида кийинган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Приянканинг Chopard брендидан платинадан ишланган бриллиантлар билан безатилган узуги 3.90 каратни ташкил қилган. Никнинг браслети эса сариқ олтиндан ишланган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Келиннинг либоси бисер, мунчоқ ва Swarovski тошлари билан безатилган ва уни тикилиши учун 1826 соат сарфланган. Узунлиги 23 метр бўлган фатани 6 киши кўтариб юришига тўғри келган. Кўйлакда 135 га яқин атлас тугмалар қадалган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Келин либосида куёвнинг онаси Дениз Жонас 1985 йилда кийган келинлик либоси матосининг парчаси бўлган. Ник смокингининг ички қисмида ҳам Приянка либоси матосидан «Менинг ҳаётим» деб ёзув туширилган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Ҳиндча тўй
Ушбу маросимда куёв ҳақиқий шаҳзодалардек оқ-отда келган. Икки соатлик тўй маросимидан кейин тушлик кейин эса эртаси куни эрталабгача сайр бўлиб ўтган. Бу маросимда келин Сабясачи томонидан тикилган, органза билан безалган гулли либос кийган. Бунинг учун 11 киши 3720 соат вақт сарфлаган. Лехенга кўплаб бриллиант, японча дурлар билан безатилган.

Ник эса бриллиант билан безатилган тюрбан кийган.

4 декабрь куни жуфтлик Жодхпурадан Делига учиб келган ва Taj Palace’да тўй зиёфати ташкил қилган. Унда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам меҳмон бўлган ва жуфтликка гул совға қилган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Келин Falguni Shane Peacock брендидан бисерли лехенгли либос кийган ва Khanna Jewellers’дан тақинчоқ таққан. Куёв эса бахмалли смокинг кийган. 19 декабрда Ник ва Приянка Мумбайда оила ва дўстлари учун зиёфат ташкил қилган. 20 декабрда эса ҳинд киносаноатидагилар учун зиёфат бўлган. Taj Lands End’да ташкил қилинган зиёфатда Болливуд юлдузларидан Салмон Хон, Шаҳид Капур, Дипика Падукон, Рангвир Сингх, Анушка Шарма ва бошқалар иштирок этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 0
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 433
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар