«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:53
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони маълум қилинди

02 дек, 10:33 3 173 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони маълум қилинди Фото : MED360
2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ОИТСга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон Йўлдошев маълум қилди.

Унинг айтишича, мамлакатда ОИТСга қарши кураш тизими охирги йилларда ўз фаолиятининг барча йўналишларида қатор ютуқларга эришиб келмоқда.

Юртимизда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “90-90-90” стратегик мақсадларига эришишида катта аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда 78та ОИВ диагностика лабораториялари фаолият олиб бормоқда, улардан 15таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари ва 63та туманлараро лабораториялардир. Ушбу лабораторияларда ИФА, иммуноблот, ПЦР, иммунологик, клиник, биокимёвий ва бактериологик текширувлар ўтказилади. Давлатимиз томонидан лабораторияларни тест-система ва реагентлар билан таъминлаш учун ҳар йили 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилмоқда
”, - дейди Қаҳрамон Йўлдошев.

Қайд этилишича, ОИВ аниқланган шахсларни даволашнинг дунёда тан олинган усули – ретровирусга қарши даволаш бўлиб, республикада беморларнинг 70 фоиздан ортиғи ушбу даволаш усули билан қамраб олинган.

Пандемия даврида чет элдан келган 261 394 нафар меҳнат муҳожирлари ОИВ инфекциясига текширувлар билан қамраб олинди ва ОИВ аниқланган ҳолатларда диспансер назоратига олинди.

Пандемия шароитида беморларга қулайлик яратиш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган болаларга қуруқ сут аралашмалари ойлик эҳтиёжидан келиб чиқиб, 3 ойлик захираси билан тарқатилди
”, - дея айтиб ўтди ОИТСга қарши кураш маркази директори.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар