«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:42
ЎЗO‘Z

Ортиқова — «синчалак», Валиев — «эшонбува», Шамсутдинов — «пожарний»...

01 дек, 18:03 3 898 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ортиқова — «синчалак», Валиев — «эшонбува», Шамсутдинов — «пожарний»... Ўтган ҳафта аввалида Тошкентда бошланган оммавий сайёр қабуллар куни кеча ниҳоясига етди. Бундай тадбирларда қанча киши қабул қилингани-ю нечтасининг мушкули осон бўлгани муҳим, албатта. Бироқ бундан ҳам муҳими— сайёр қабуллар сабаб аҳоли ва амалдорлар ўртасидаги кўринмас тўсиқларни йўқолаётганида.

Пойтахтда ўтган бу галги тадбирда шундай ҳолат кўзга ташланди. Яъниким, кеча ўтган тадбирда Тошкент шаҳар прокурори қабулига кираман деган оз бўлмади. Навбатини кутаётган мурожаатчиларни кузатар экансиз, уларнинг айримлари ўзаро суҳбатида «Эшонбува», «Ҳожи ака» деган сўзлар қулоққа чалинди денг.

«Эшонбува» (ёки «Ҳожи ака») — пойтахт прокурори Баҳриддин Валиевнинг, таъбир жоиз бўлса, «иккинчи исми». Илло, бунда ғайртабиийлик йўқ. Аксинча, бунинг замирида инсоннинг авлодига ҳурмат баробарида унга ўзини яқин олиш бор. Амалдорга нисбатан оддий халқ вакилларининг бундай муносабати икки ўртадаги кўзга кўринмас пардалар кўтарилаётганидан дарак бермайдими?

Иккинчидан, тизимни «халқ прокуратураси»га айлантириш ҳаракати бошланган экан, бунинг илк учқунлари прокурорнинг мансаби ёки рутбасидан кўра, унинг «иккинчи исми» ёки орқаваротдан берилган нисбат кўпроқ тилга олинишида кўринади. Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқовага «синчалак», айни маҳкама матбуот хизмати раҳбари раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга «пожарний» ёки пойтахт прокуратурасининг «товонидан ўт чиқадиган» ходими Севара Саиджоновага «қақажон» каби нисбатлар раво кўрилгани уларнинг жамоатчилик билан яқинлигини ифодалайди аслида!

Энди асосий мавзуга ўтсак.

Кечаги сайёр қабулда эшонбуванинг ҳузурига кираман деганлар кўп бўлди. Тадбирда жами 214 нафардан ортиқ фуқаролар турли мазмундаги 221 та масала бўйича мурожаат этган бўлса, уларнинг 161 нафарини тинглаш Тошкент шаҳар прокуратураси раҳбарияти чекига тушди.

Мурожаатларнинг умумий мазмуни ўша-ўша: тергов ва суриштирув (60 та), суд қарорлари (30та) ёки уларнинг ижросидан (10та) норозилар шикоятларчиларнинг қарийиб ярмини ташкил қилди. Уй-жой, моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий ҳимоя масаласида келганлар (16 та) аввалги сайёр қабулларга таққослаганда анча камайган. Бироқ қурилиш, коммунал ва бошқа иқтисодий соҳалар бўйича мурожаатчилар сони ( 35та) бирмунча ошганини кўриш мумкин. Сайёр қабулда 28 та мурожаат жойида ҳал қилингани туман даражасида ечим топадиган муаммолар ҳам сероблиги, маҳаллий раҳбарлар фуқаролар билан янаям жиддийроқ ишлаши кераклигини кўрсатади.

Мурожаатларнинг 137таси пойтахт даражасидан юқорироқда ҳал этиладиган масала бўлгани учун уларни Бош прокуратура томонидан ўрганилиши ташкиллаштирилди. Шунингдек, суд қарорларидан норозилик акс этган мурожаатларни ариза муаллифлари иштирокида ўрганиш юзасидан топшириқлар берилди, Бош прокурор ўринбосари назоратига олинган мурожаатлар эса, тегишлилигига кўра, ҳудудий прокурорларга юборилди.

Шу ўринда яна бир гап. Сайёр қабулларда мурожаатчиларнинг ҳаммасини муроди ҳосил бўлади дейиш қийин. Чунки, барча шикоятлар тўғри ва асосли эканига кафолат йўқ. Иккинчидан, сайёр қабулга муаммоси ҳал бўлишига ишониб келганлар ҳам бор, иккиланиб келганлар ҳам. Иккиланиб турганларга тадбирга бош-қош бўлаётганлардан бири — Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Абдуҳалим Холмахматовни узоқдан кўрсатиб, у ҳақда эшитган-билганларимиз айтдик. Билганимизки, «Ҳақиқат эгилади-букилади, аммо синмайди» мақолига шу инсон тақдири ҳам мисол бўлгудек...

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 1
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар