«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:18
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон МТЖ шифокори Эктор Купернинг ёқмаган жиҳати ҳақида гапирди

01 дек, 16:56 3 424 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон МТЖ шифокори Эктор Купернинг ёқмаган жиҳати ҳақида гапирди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив" клуби шифокори Аброр Пирриев телеграмдаги саҳифасида Эктор Купер мураббийлик қилган пайти кечки овқат борасида қизиқ бир пост қолдирди.

- Саҳарда нонушта қилатуриб, телевизорда русийзабон “Хайрли тонг” теледастурини томоша қилаётгандим. Кўрсатувнинг испанлар ҳаётига бағишланган парчаси диққатимни тортди. Эмишки, “Испанлар бемалолхўжа халқ бўлгани учун ҳам кечки овқатни шошмасдан жуда кеч тановул қилиб, анчагача ухламас, сўнгра эрталаб кеч уйғониб, ишга бир-икки соат кечикиб ҳам бораверар экан. Бу уларда нормал ҳолат экан”.

Беихтиёр терма жамоамизга устозлик қилган Эктор Купер ёдимга тушди. Аждодлари испан бўлган Аргентинада туғилиб, анчадан буён Испанияда яшаётган “мистер”ни (жамоада Куперни барча шундай чақирарди) эслаганимнинг боиси бор. Мураббийлик фаолияти таҳлилини мутахассисларга қолдириб, унинг ўз ишини профессионали эканлигини эътироф этган ҳолда, шифокор сифатида менга “мистер”нинг бир жиҳати ҳеч ёқмасди. Тўғрироғи, у тузадиган кун тартиби, янада аниқроқ айтсам, кечки емак – "ужин"ни жуда кеч белгилаши.

Жамоа “ужин” учун ресторанга 22:00 дан барвақт кирмасди, 22-30; 23:00 ва ҳ., ҳатто бир марта тунги 01:00 да ҳам овқатланганмиз. Шифокор сифатида бу ҳол тўғри эмаслиги ҳақида бош мураббийга ўз фикримни бир неча бор айтганман, бироқ доимо шифокор маслаҳатига қулоқ тутувчи ва менинг ишимга умуман аралашмайдиган Купер айнан шу масалада ўз фикридан қайтмади (Бу “миллий одат” бош мураббийнинг қон-қонига сингиб кетган экан-да).

Шундан сўнг, жамоа сардори Одил Аҳмедовни ёрдамга чақирдим. Одил билан суҳбатдан сўнг, сардор ҳурмати юзасидан кечки таомни ўша куни 21:30 да едик. Хурсанд бўлдим, ҳар қалай “мистер” фикрини ўзгартирди деб, аммо кейинги кун эрталаб қарасам, кун тартибидаги ужин яна ўз жойига – 22:30 га қайтганди..., - деди Аброр Пирриев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 967
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 695
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 078
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 267
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар