«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:09
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари томонидан 5 мингга яқин сохта қарор чиқаргани маълум қилинди

30 ноя, 18:00 3 218 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари томонидан 5 мингга яқин сохта қарор чиқаргани маълум қилинди Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари ва ёрдамчилари томонидан 8 миллиард сўм давлат маблағи талон-торож қилинган. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Ўзбекистон Олий судида бўлиб ўтган конференцияда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташева айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Умида Тўхташева «Одил судловни таъминлаш – Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантиришнинг муҳим омили» мавзусидаги конференцияда қилган чиқишида давлат маблағларини талон-торож қилишда судьялар билан боғлиқ жиноятларга тўхталиб ўтди.

Айтилишича, ҳозирда Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар маъмурий суд судьялари ва ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Суднинг бир нечта судьялари ва уларнинг ёрдамчилари Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими ходимлари билан олдиндан жиноий тил бириктирган. Улар йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги юзасидан тузилган маъмурий ишларни кирим қилмасдан, тарафлар иштирокида кўриб чиқмасдан ва айрим маъмурий ишларни қасддан йўқотиб 5 мингга яқин сохта қарор чиқарган», – деди агентлик вакили.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосарининг қўшимча қилишича, ушбу жиноят натижасида 8 миллиард сўм давлат маблағи талон-торож қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар