«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:44
ЎЗO‘Z

Америкалик қиз касал оққушни қутқариш учун туғилган кунини нишонлашдан воз кечди

30 ноя, 10:01 2 768 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америкалик қиз касал оққушни қутқариш учун туғилган кунини нишонлашдан воз кечди Фото: «Домашний очаг»
Wild Bird хайрия фондининг собиқ менежери Эриэл Кордова-Рохас ўзининг 30 ёшини Jamaika Bay Wildlife қўриқхонасида нишонлашга қарор қилди. У ранг-баранг табиат ва қушларни томоша қилишдан завқланишни режалаштирган эди, аммо Эриэл тасодифан касал оққушга дуч келганидан сўнг барчаси ўзгарди. Аёл қушни бу ҳолда ташлаб кетолмади. Уни текширувдан ўтказишга қарор қилди ва қуш у тахмин қилганидек оёқда туролмайдиган бўлиб чиқди.

Эриэл ўйлаб ҳам ўтирмасдан 8 килограммли оққушни қўлига олди. Унга ёрдам бериши учун эса шу оғирлик билан 2 километр босиб ўтиши керак эди. Эриэл автотураргоҳга етиб борганида бегона ҳайдовчи уни энг яқин метро станциясига олиб боришга рози бўлди.

Фото: «Домашний очаг»
Бир неча соатдан сўнг Эриэл оққуш билан шифокорга етиб борди. Унга инфекция ва заҳарланиш ташхиси қўйилди. Ветеринарнинг сўзларига кўра, Эриэл вақтида қушни олиб келмаганида, у вафот этиши ҳам мумкин эди.

Фото: «Домашний очаг»
Оққушга Бей деб исм берилди ва у ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Даволаниш курси ва карантиндан сўнг оққуш умумий ҳовузга қўйиб юборилади, у аллақачон ўзига дўстлар топиб улгурган.

Фото: «Домашний очаг»
«Мен оққушни шифохонага олиб келганимда у ўрнидан туролмасди. У жуда заиф ва озғин эди», − эслайди қиз. – Энди эса у думини силкитиб, аҳволи яхши эканлигини кўрсатмоқда».

Эриэл туғилган кунини шу тарзда нишонлашни режалаштирмаган эди. Лекин у қилган ишидан хурсанд. Ҳайвонларга ёрдам бериш унинг ҳаётида азалдан бўлган. Бейнинг тасодифан топиб олиниши эса у учун кутилмаган совға бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 2
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 1
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар