«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 19:01
ЎЗO‘Z

Марадонанинг саккиз нафар меросхўри ўртасида кураш бошланиши мумкин. Унинг мероси нималардан иборат?

29 ноя, 07:30 4 187 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марадонанинг саккиз нафар меросхўри ўртасида кураш бошланиши мумкин. Унинг мероси нималардан иборат? Фото: Reuters
Диего Марадонанинг мероси учун мураккаб ва «ифлос» кураш юзага келиши мумкин, деб ёзмоқда Reuters агентлиги. Агентликнинг маълумот беришича, ундан қолган мол-мулкни олти аёлдан бўлган саккиз фарзанди талашиши мумкин.

Марадонанинг адвокати Матиас Морланинг сўзларига кўра, собиқ футболчининг Аргентинада тўрт, Италияда бир ва гиёҳвандликдан даволанган Кубада уч нафар фарзанди бор.

«Марадона ажрашган бўлиб, унинг саккиз фарзанди бор эди. Шу боис унинг мол-мулки саккизга бўлинади. Бу мураккаб жараён бўлади», — деди футбол адвокати Мартин Аполо Reuters билан суҳбатда.

Одатда бу жараён 90 кун давом этади, бу давр ичида меросхўрлар ўз ҳуқуқларини талаб қилишлари мумкин. Аммо «ички низолар» ва мерос талаб қиладиган оппортунистлар сабабли Марадона билан боғлиқ ҳолатда жараён узоқ давом этиши мумкин, деб тахмин қилди Аполо.

Reuters агентлигининг ёзишича, Марадонанинг мероси кўчмас мулк, «ақлли» автомобиллар, инвестициялар ва турли мамлакатларда олган қимматбаҳо совғалардан иборат. Масалан, Марадона Fujairah футбол клубининг техник директори бўлиб ишлаган Дубайда унга иккита қимматбаҳо автомобил совға қилинган, Беларуснинг «Динамо-Брест» клуби фахрий президенти бўлганида эса Overcomer вездеходи тақдим этилган.

Марадонанинг меросхўрлари учун унинг образига бўлган ҳуқуқ, бундан ташқари, кимошди савдолари орқали сотиш мумкин бўлган футболкалари катта қийматга эга, деб ҳисоблайди Мартин Аполо.

Диего Марадона 25 ноябрда 60 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. Футболчининг вафоти туфайли Аргентинада 3 кунлик мотам эълон қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 81
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 123
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 0
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 1
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 81
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 30
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 90
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 123
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Бўлимлар