«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:26
ЎЗO‘Z

Қишда бензинни қандай тежаш мумкин?

28 ноя, 23:30 4 406 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қишда бензинни қандай тежаш мумкин? Қиш-қировли кунларда машиналар бензинни кўпроқ ёқади, сабаблар кўп: моторни узоқ қиздириш, йўлларнинг аҳволи, машина мойининг ёпишқоқлик даражаси ва ҳоказолар. Бундай вазиятда қандай иш тутиш, ёнилғи сарфини камайтириш бўйича «За рулём» журнали экспертлари маслаҳат беришяпти.

Демак, экспертларга қулоқ тутадиган бўлсак, машина кузовини қордан тозалаб бўлгунча моторни қиздириб олиш кифоя, ҳаракатланишни эса кескин қўзғалиш билан бошламаган маъқул. Машинани эринмасдан, қордан яхшилаб тозалаш тавсия этиляпти, шунда ҳам «темир тулпор» енгиллашади, ҳам ҳаво оқими қаршилиги камаяди.

Совуқ кунларда машина моторига ёпишқоқлик даражаси паст мой қуйишни тавсия этишяпти, шунингдек, шиналардаги ҳаво босимини назоратдан қочирманг: совуқда пасайиб кетган бўлиши мумкин, босимнинг камайиши эса, маълумки, ишқаланиш кучини ошириб ёнилғининг ортиқча сарфига олиб келади.

Ҳайдовчилардан қишда машинадаги ортиқча барча нарсалардан, жумладан, машина томидаги юкхонадан воз кечиш тавсия қилиняпти, машинага қўшимча юк — қўшимча ёнилғи сарфи, дегани. Қолаверса, қишда машинани бошқариш усулини ҳам ўзгартириш, жойдан кескин қўзғалмаслик, тезликдан тезликка силлиқ ўтиш каби маслаҳатлар берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 100
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 893
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 184
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 320
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар