«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:06
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Отажонов ва клипмейкер Ҳабибулло Набиев «жанжали»га нуқта қўйилди

28 ноя, 21:10 4 226 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Отажонов ва клипмейкер Ҳабибулло Набиев «жанжали»га нуқта қўйилди Фото: YouTube
Хонанда Жаҳонгир Отажонов «Ўйнасин» клипини суратга олган режиссёр Ҳабибулло Набиевни клипнинг айрим саҳналари украиналик хонанда Макс Барскихнинг «Соҳиллар» («Берега») клипидан кўчирилган дея кўчирмакашликда айблаган эди.

Клипмейкер Ҳабибулло Набиев ҳам ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Жаҳонгир Отажоновга видео мурожаат йўллади. Мурожаатда клипмейкер Макс Барскихнинг «Соҳиллар» («Берега») клипидан илҳомланганини яширмади.

Хонанда Жаҳонгир Отажонов ва клипмейкер Ҳабибулло Набиев Instagram’нинг жонли эфирида бу мавзуга нуқта қўйишиб, бир-биридан кечирим сўрашди.

- "Биз бу клипни суратга олиш учун меҳнат қилганмиз. Сиз берган пулингизга рози бўлишингиз учун, одамлар клипни кўриб мазза қилиши учун тер тўкканмиз. Бу икки карра икки тўрт эмас.

Биз билан ишлайдиган барча одамлар билади. Тушунмовчилик бўлибди, агар биздан, ижодий жамоамиздан, шахсан ўзимдан айб ўтган бўлса, кичик бошим билан сиздан узр сўрайман ака.

Ака, мен сизга шахсан телефон қилдим. «Нима бўляпти? Қанақа? Менга тушунтириб беринг» деб айтдим, мана ҳозир ҳам жонли эфирда шу гапларни гапириб турибман. Бўлди шу, бошқа нарса йўқ.

Ака, менинг фикримча, клипни қайтадан қўйиш керак. Кейин одамларнинг ўзи кўриб баҳо берсин. Кимга ёқса, ўша одамлар кўрсин, клип ёқмаса кўриш керакмас. Россия шоу-бизнесида ҳам тан олиб айтишяпти, тўғридан-тўғрига, бирга бир кадрлар олинганлигини. Бу нарса уларда чалленге бўлиб кетган. Битта нарса зўр еса, чалленге қилади
", - деди клипмейкер Ҳабибулло Набиев.

Хонанда Жаҳонгир Отажонов ҳам пулда муаммо бўлмаслиги, борганида ҳисоблашиб олишини маълум қилди.
- "Мен берган пулимга розиман. Пулда муаммо йўқ, Худога шукр. Бу нарсани бўлиши, шу ерда харажат қилиниши бизга қисмат қилинган эканки, у ҳеч нарса эмас, Худо ўзи беради. Астағфируллоҳ. Узр шартмас укам. Йўқ, сен мендан узр сўрама, балки мен ҳам сабабчидирман.

Сени қизишиб кетганингга мен ҳам чиройли гап қилмаганим сабаб бўлгандир. Сен ҳам мендан хафа бўлма. Мендан рози бўлгин. Қарс икки қўлдан чиқади. Бу нарсаларга иккаламиз сабабчимиз, зотан қисмат шу экан. Келажакда нима бўлишидан қатий назар сен мендан ранжима. Мен ҳам сендан ранжимайман. Кўнглингни оғритган жойлари учун Аллоҳ учун мендан рози бўл. Лекин шунчалик ҳаракатни ахлатга чиқиб кетиши менга алам қиляпти.

Сенга ҳам раҳмат. Рози бўл. Агар уйингдагилар мендан ранжиган бўлса, ота-онангдан мени номимдан узр сўраб қўй. Мендан норози бўлишмасин, зотан асоссиз гапирганим йўқ эди. Барибир биз нопрофессионал фикр юритдик, кўнглингни оғритган бўлсам узр. Соғ бўл. Ҳисоб-китобни борганда гаплашиб оламиз
", - деди Жаҳонгир Отажонов.

Маълумот учун, Жаҳонгир Отажоновнинг Ўйнасин видео клипи клипмейкер билан жанжалидан сўнг ўчириб ташланган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 225
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 305
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 95
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар