«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 01:21
ЎЗO‘Z

Немис эпидемиологи пандемияни бошланишига оид шов-шувли фикрларни айтиб ўтди

28 ноя, 16:02 2 783 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Немис эпидемиологи пандемияни бошланишига оид шов-шувли фикрларни айтиб ўтди Айни пайтда бутун дунёга Италия шимолида мутацияга учраган коронавирус штамми кенг тарқалмоқда ва айнан шу штамм пандемияга сабаб бўлган. Худди шундай фикрларни немис эпидемиологи Александр Кекуле илгари сурмоқда. Унинг таъкидлашича, бунга ҳеч ким жиддий эътибор бермаган.

Европада ҳеч ким инфекция хавфига жиддий аҳамият қаратмади. Шу боис ҳозир Италия шимолида коронавируснинг мутацияга учраган тури бутун дунёга кенг тарқалиб кетган.

«Глобал пандемиянинг отилиш нуқтаси Италия шимолида», дейди мутахассис. Унинг таъкидлашича, инфекция билан зарарланганларнинг 99 фоиздан кўпроғида айнан шу штамм аниқланмоқда. Шу билан бирга, Кекуле "Covid-19" (SARS-nCov-2) вируси биринчи марта Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлганини инкор қилмаган.

Эпидемиологнинг таъкидлашича, бир неча ҳафта давомида Италияда коронавирус тарқалиши сезилмаяпти ва бу уни мутацияга учраганидан ва одамларга яхши мослашганидан дарак беради.

Кекулега кўра, коронавирус хавфи ҳақидаги огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирган европаликлар жиддий хатога йўл қўйган.
«Ҳеч ким таҳдидни жиддий қабул қилмади», дейди мутхассис.

Шифокор Германия ҳукуматини ҳам қаттиқ танқид қилди. Вирусологларнинг пандемиянинг иккинчи тўлқини яқинлашиши ҳақида бир овоздан огоҳлантирганига қарамай расмийлар бунга тайёргарлик кўрмаган.

"Covid-19" қўзғатувчиси каби вирусларнинг тарқалиши, айниқса, совуқ мавсумда тезлашади", дейди Кекуле.

Пандемияси бошлагандан бери дунёда ушбу инфекция билан зарарланганлар сони 60 миллион нафардан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ одам мазкур вирус асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 0
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 4
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 54
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 66
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 159
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 623
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 0
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 4
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 54
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 110
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 46
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 66
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 88
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 145
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 151
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 127
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 159
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 263
  • Бўлимлар