«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 17:24
ЎЗO‘Z

Актриса Феруза Норматова Туркияда “коронавирусдан ҳам ёмонроқ” дардга чалинди (видео)

28 ноя, 14:53 7 305 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актриса Феруза Норматова Туркияда “коронавирусдан ҳам ёмонроқ” дардга чалинди (видео) "Мендирман Жалолиддин" сериалида иштирок этган актриса Феруза Норматова журналист Жасур Ҳамроев билан бўлган суҳбатда Туркияда «коронавирусдан ҳам ёмонроқ» касалликни бошдан кечиргани ҳақида сўзлади.

“Буни айтиш тўғрими, нотўғрими, билмадим. Туркияда, албатта, жуда оғир пайтлар бўлди. Ота-онам, яқинларимдан бу қадар узоқ муддатга ҳеч қачон узоқлашмаганман. Шу пайтда Худойимнинг синови келди бошимга. Уйдагилар сиқилмасин, деб уларга айта олмайсиз. Инстаграм, бошқа жойларга қўя олмайсиз, ўзи ваҳима пайти, пандемия даври.

Коронавирус бўлиб қолганим йўқ, ундан баттар бир дард келдики, шуни ўтказиб юбориш муддати энг қийин даврим десам, адашмаган бўламан. Туркияда жуда яхши шифокорлар бор, шунчалик яхши даволашганки, Тошкентга келганимдан кейин тиббий кўрикдан ўтдим, касалликдан асар ҳам қолмабди. Шу даражада яхши даволашган. Лекин касалликни ўтказиб юбориш, ота-онангиз ва яқинларингиздан йироқда дардга сабр қилиш, ҳеч кимга айтмасдан шифохонада ёлғиз кезиш, бу жуда оғир бўлди. Ҳеч қачон шу ёшимга қадар шифохонада ётмагандим, лекин ўша ерда шунақа бўлиб қолди.

«Мендирман Жалолиддин» сериал лойиҳасининг бошида турган, Ўзбекистондан борган вакиллар мени ўзлари даволатишди, ҳамма жойга ўзлари югуришди. Даромад томондан ҳам, бошқа томондан ҳам улар ёрдам беришди. Шукрки, тезда тузалиб, шифохонадан чиқдим. Кейинчалик ота-онам Туркияга айланишга келди, ўша пайт нимадир бўлдию, сирим очилиб қолди. Улар ҳайрон бўлиб, мени қучоқлаб: «Шунақа нарсани бошингдан ўтказиб, бизга нега айтмадинг?», дейишди. Шукр, ўзимизнинг актёрлар, яқинларимиз, Ўзбекистондан борган вакиллар, ёрдамида тузалдим”, деган актриса.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 116
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 196
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 032
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 303
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 368
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 0
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 25
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 44
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 36
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • Бўлимлар