«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:10
ЎЗO‘Z

Трамп Оқ уйни қачон тарк этишини маълум қилди

27 ноя, 15:30 3 341 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп Оқ уйни қачон тарк этишини маълум қилди Фото: AP Photo
АҚШ президенти Дональд Трамп рақиби, Демократлар партиясидан номзод Жо Байден сайловчилар (сайлов ҳайъати аъзолари)нинг кўпчилик овозини қўлга киритса, Оқ уйни тарк этишини маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Айни вақтда Трамп, унинг фикрича, сайловлар қалбакилаштирилганини яна бир марта таъкидлади ва сайлов ҳайъати аъзоларининг Байденга овоз бериши катта хато бўлишини айтди.

Президент сайловларидан кейин овозларни ҳисоблаш жараёни расман давом этмоқда, аммо Американинг етакчи ОАВлари аллақачон Байденни ғолиб деб эълон қилди. CNN маълумотларига кўра, у сайлов ҳайъати аъзоларининг 306 та овозини (ғолиб бўлиш учун камида 270 та овоз керак), Трамп эса 232 та овозини қўлга киритган.

Сайловчилар ҳайъати мажлиси 14 декабрга белгиланган, унда АҚШ президенти расман сайланади. Инаугурация 20 январда бўлиб ўтади.

Аввалроқ Дональд Трамп маъмурияти Жо Байденга ҳокимиятни топширишга тайёрлигини билдирган эди. Шундан кейин Байден ўз маъмуриятининг асосий аъзоларини шахсан таништирди. Шунингдек, демократ Жозеф Байденга разведка томонидан давлат раҳбари учун тайёрланадиган кунлик махфий ҳисоботларни тақдим этишга рухсат берилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайлови 2020 йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтди, овозлар бир неча кун давомида ҳисоблаб чиқилди, 7 ноябрь куни АҚШнинг йирик ОАВлари сайловда Байден ғалаба қозонганини маълум қилди. Дональд Трамп эса мағлубиятни тан олмади ва сайлов бўйича судга мурожаат қилишини билдирди. У сайловлар қонунбузарликлар билан ўтган деган фикрда, шунингдек, сайловларда мамлакат конституцияси бузилганини айтган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 115
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 251
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 428
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар