«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:39
ЎЗO‘Z

«Бунақа қилиб пул топиб, нон еганингдан тезак еганинг яхши». Жаҳонгир Отажонов «Ўйнасин» клипи режиссёрини кўчирмакашликда айблади (видео)

27 ноя, 14:30 5 489 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бунақа қилиб пул топиб, нон еганингдан тезак еганинг яхши». Жаҳонгир Отажонов «Ўйнасин» клипи режиссёрини кўчирмакашликда айблади (видео) Хонанда Жаҳонгир Отажонов «Ўйнасин» клипини суратга олган режиссёр Ҳабибулло Набиевни кўчирмакашликда айблади. Унинг таъкидлашича, 20 ноябрь куни YouTube’да премьера қилинган ушбу клипнинг айрим саҳналари украиналик хонанда Макс Барскихнинг «Соҳиллар» («Берега») клипидан кўчирилган.

«Ҳабибулло укам, исминг чиройли, муомаланг чиройли, кулиб турасан, бизга ўхшаб бировга тўғридан-тўғри гапирмайсан, лекин бунақа ёлғончи бўлиб туриб, битта санъаткордан шунча минг долларлаб олиб, битта санъаткорнинг клипидан шунақа даражада кўчириб, саҳналарини ўғирлаб, яна уялмасдан, ‘Укам қачон бу тайёр бўлади, айтган кунингга бўлмаяпти’, деганимда, ‘Фантазияларимни кутдим, сизга зўр бўлсин, деб чўзилиб кетди’, деб алдаганингдан, бунақа қилиб алдаб клип олиб, нон еганингдан тезак еганинг яхши, укам.

Халқнинг олдида юзингга айтяпман. Уял, укам, майли ўзингни виждонингга, лекин мен илтимос қиламан, биз билан ҳамкорлик қиладиган Нево каналидагилардан, клипни ўчириб юборганилар яхши, ўчирворилар, илтимос. Уни одамлар кўриб, ‘просмотридан нон еганимдан мен ҳам тезак еганим яхши, майли ўша кетган пулим кетвурсин, лекин ўша клипни мен қўйишга уяламан. Макс Барских деган санъаткор бор экан. Мен Аллоҳ ҳаққи, қиёмат ҳаққи, бунақа санъаткор борлигини билмасдим.

Азиз мухлислар, мен сизлардан кечирим сўрайман, клип чиқариб кўрсатганимга. Бу нарса учун 9 ой кутиб, ижод бир тийин бўлишини билганимда бу ишни сенга буюрмаган бўлардим. Ҳаби, сенга раҳмат, тўғриси кутмагандим, Аллоҳ ҳисоб-китобини қилар
», — дейди Жаҳонгир Отажонов ўз видеомурожаатида.

Ушбу мурожаат эълон қилинганидан сўнг хонанданинг расмий YouTube каналидан «Ўйнасин» клипи ўчириб ташланди.

«Ўйнасин» клипидаги Жаҳонгир Отажоновнинг кул ранг либосдаги образи, шу рангдаги ялтироқ саҳна ҳамда отли аттракциондаги саҳналар ҳақиқатдан ҳам Макс Барскихнинг «Соҳиллар» клипидаги саҳналар билан бир хил.

Бундан ташқари, интернет фойдаланувчилари «Ўйнасин» қўшиғи сўзлари Аҳрор Усмоновнинг шу номли қўшигидан кўчирилганини ҳам ёзиб қолдирмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 43
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 562
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 466
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар