«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 13:48
ЎЗO‘Z

Коронавирусга қарши Америка вакцинасининг ножўя таъсирлари маълум бўлди

27 ноя, 09:00 2 873 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусга қарши Америка вакцинасининг ножўя таъсирлари маълум бўлди Фото: «REUTERS / Pfizer»
Америка тиббиёт ассоциацияси экспертлари коронавирусга қарши «Moderna» ва «Pfizer» вакциналарининг ножўя таъсирларини аниқлашди, деб ёзади «Newsweek».

Мутахассислар иккала препарат ҳам ёқимсиз, лекин безарар ножўя таъсирларга эга эканлигини таъкидлаб, аҳолини бунга тайёр туришга чақиришган.

«Moderna» вакцинасининг синовида иштирок этганлар ягона ножўя таъсир сифатида укол қилинган жойдаги оғриқни айтишган. Бундай ножўя таъсирдан биринчи доза юборилгандан сўнг 2,7% беморлар шикоят қилишган. Препаратнинг иккинчи дозасидан сўнг беморларнинг 9,7%ида чарчоқ, 8,9%ида мушак оғриғи, 5,2%ида бўғим оғриғи пайдо бўлган. Яна 4,5% иштирокчилар бош оғриғидан арз қилган бўлса, 4,1%ида укол қилинган жойда оғриқ келиб чиққан.

Беморлардан бири, 43 ёшли Люк Хатчинсон эмлангандан сўнг «чидаб бўлмас» иситма ҳақида маълум қилганди, лекин у 12 соатдан сўнг ўтиб кетган.

«Pfizer» вакцинаси иккинчи доза юборилгандан сўнг синов иштирокчиларининг тахминан 4%ида бош оғриғига сабаб бўлган. Бошқа шикоятлар аниқланмаган.

Аввалроқ АҚШда «Pfizer» вакцинаси синовида иштирок этган киши препаратнинг иккинчи дозаси юборилгандан сўнг иситма, лоҳаслик ва умумий қувватсизлик ҳақида маълум қилганди. Шунга қарамай, у нохушликлар бир неча соатдан сўнг ўтиб кетганини таъкидлаган.

Коронавирус пандемияси қарийб бутун Ер юзини қамраб олди. Тахминан 60 миллион киши касалликка чалиниб, улардан 1,4 миллион нафари вафот этди. Ковид ҳолати энг кўп АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 2
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 5
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 14
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 55
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 56
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 0
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 0
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 1
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 2
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 4
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 13
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 62
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 21
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 54
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 55
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 136
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 259
  • Бўлимлар