«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:40
ЎЗO‘Z

Қўқонда 300 долларини сўмга алиштириб беришини айтиб, ўсмирни алдаб кетган шахслардан бири қўлга олинди

26 ноя, 15:33 2 395 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўқонда 300 долларини сўмга алиштириб беришини айтиб, ўсмирни алдаб кетган шахслардан бири қўлга олинди Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида номаълум шахслар 17 ёшли фуқародан 300 АҚШ долларини сўмга алиштириб беришини айтиб, пулни бир қисмини бериб қолган қисмини бермай қочиб кетди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 19 ноябрь куни соат 11:30 да, номаълум шахслар Қўқон шаҳар Фурқат кўчасида фуқаро 17 ёшли Жалолиддин Ш.га 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини сўмга алмаштириб беришини айтган. Улар Жалолиддинга 150 минг сўм пулларни бериб, ундан 300 АҚШ долларини олган. Қолган пулларни автомашинадан олиб беришини айтиб, қора рангли Spark автомашинага чиқиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни фуқаро 22 ёшли Шавкатжон М. ва терговга қадар текширув жараёнида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган Ислом ва Элёр исмли шахслар билан олдиндан тил бириктириб содир этганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Шавкатжон М. ҳамда бошқа номаълум шахсларга нисбатан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Шавкатжон М. гумон қилинувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича Шавкатжон М.нинг жиноий шерикларини шахсини аниқлаш мақсадида, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар