«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 17:15
ЎЗO‘Z

iPhone 12’нинг таннархи ҳисоблаб чиқилди

26 ноя, 00:23 3 317 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
iPhone 12’нинг таннархи ҳисоблаб чиқилди Фото: Rie Ishii
Япониянинг Fomalhaut Techno Solutions тадқиқот компанияси таҳлилчилари Apple’нинг янги смартфонлари iPhone 12 ва iPhone 12 Pro’нинг таннархини ҳисоблаб чиқишди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, янги iPhone 12’нинг таннархи 373 долларни, iPhone 12 Pro’ники эса 406 долларни ташкил қилади.

Nikkei нашрининг хабар беришича, япон компанияси мутахассислари бу мақсадда смартфонларни қисмларга бўлаклашган ва улардаги бутловчи қисмлар неча пул туришини аниқлашган. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, янги смартфонларнинг энг қиммат бутловчи қисми OLED-экрани ҳисобланади ва унинг нархи 70 долларни ташкил қилади. Гаджетларда қўлланган Apple A14 Bionic процессори 40 долларга, Samsung’нинг флэш-хотираси 19,2 долларга, SK Hynix DRAM тезкор хотира 12,8 долларга ва Sony’нинг фотосенсорлари 5,5-7,4 долларга баҳоланган.

Янги iPhone’ларда қўлланган бутловчи қисмларнинг 26,8 фоизи Жанубий Корея компанияларида, 21,9 фоизи АҚШда ишлаб чиқарилган.
Таҳлилчилар гаджетлар таннархини ҳисоблашда ишлаб чиқиш, реклама, маркетинг, логистика харажатларини ҳисобга олишмаган.

Айни вақтда АҚШда iPhone 12 смартфони 800 доллардан, iPhone 12 Pro эса 1000 доллардан бошлаб сотилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 43
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 316
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 73
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 0
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 0
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бўлимлар