«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:45
ЎЗO‘Z

“Спартак” қишда Крал ва Уруновни сотмоқчи. Клуб улардан бирининг нархини айтди

25 ноя, 20:38 3 199 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Спартак” қишда Крал ва Уруновни сотмоқчи. Клуб улардан бирининг нархини айтди “Спартак” бош директори Шамиль Газизовнинг трансфер сиёсати кўп танқид қилинмоқда. Бу кўп жиҳатдан жамоа ярим ҳимоя чизиғида бир амплуага бир неча футболчи йиғилиб қолгани ва керакли нуқталарга янги ижрочилар олинмагани билан боғлиқ. Остон Ўрунов трансфери ҳам танқидларга нишон бўлаётгани бор гап. Қолаверса, ўзбек легионер ҳали ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олгани йўқ ва тобора захирага “михланиб” бормоқда.

Яқинда мутахассислар ва журналистлар жамоа ўйинига шиддат қўшиш учун ҳужумкор марказий ярим ҳимоячи позициясига янги футболчи кераклигини таъкидлаб, бу борада бош мураббий Доменико Тедескога ҳам мурожаат қилишди.

Бизда бу позицияда ўйнай оладиган Зелимхан Бакаев, Александр Кокорин ва Остон Ўрунов бор. Михаил Игнатов ва Дмитрий Маркитесовдан ҳам фойдалансак бўлади. Бир позицияга кўп ўйинчи сотиб олиб бўлмайди, - деб жавоб қилди Тедеско.

Мутахассислар бир позицияда кўп ўйинчи тўпланиб қолмаслиги учун “Спартак” қишда ўзига керакли футболчини олиш учун бир неча ярим ҳимоячиларни трансфер қилишини кутяпти. Яқинда “Спартак” бош директори Шамиль Газизов ҳам майдонга тушмаётган ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчилар кетиши кераклиги, уларни ижарага бериш ёки тўлиқ сотиб юбориш режаси борлигини билдирганди.

Хусусан, Газизов “Спартак”га ўзи олиб келган Остон Ўрунов келажаги ҳақида ҳам шундай фикрда.

- Остон Ўруновнинг асосий таркибга кира олмаётгани ҳақида бироз шошилмаган маъқул. Ҳали олдинда ўйинлар бор. У ҳозир жароҳатларидан тикланиб бўлди. Лекин мен ижара варианти борлигини ҳам рад этмайман. Ҳатто унинг ўсишини таъминлаш мақсадида Ўруновни қишки трансферлар вақтида сотиб юборишимиз ҳам мумкин. Унга ривожланиши учун имкон бериш керак. Биз футболчини тўлиқ тушунган ҳолда қарор қилишимиз керак. Футболчи мунтазам ўсиб бориши керак. Шунинг учун ҳам доимий ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчилар кетгани маъқул. Бу “Спартак”нинг ҳамма ўйинчиларига тегишли, - деди Шамиль Газизов.

Ўруновга Россия клубларидан ташқари, Германия томонлардан ҳам таклиф бўлаётган экан.

Асосий таркибга киришда Ўруновнинг асосий рақобатчиси Алекс Крал ҳам қишда Англия томонларга кетиб қолишга яқин турибди. Унинг кетиши бевосита Остоннинг клубдаги мавқеига ҳам таъсир ўтказади.

Англия премьер-лигасининг бир неча клублари чехиялик ярим ҳимоячини қишда қўлга киритмоқчи. Хусусан, “Вест Хэм”, “Эвертон” ва “Ньюкасл” ёзда бўладиган Европа чемпионатидан кейин Кралнинг трансфер суммаси кўтарилиб кетишидан хавотирланган ҳолда, уни тезроқ ўз сафига қўшиб олишга интилмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Спартак” Алекс Крални қишки трансферлар ойнаси очилиши билан қўйиб юборишга тайёр. Аввалига ,“Спартак” раҳбарияти Кралнинг трансфер суммасидан 30 миллион евро ишлаб олишни истаётган эди. Бу нархни бозор кўтармади. Энди клуб хўжайинлари чехиялик ярим ҳимоячини 18 миллион еврога сотиб юборишга тайёр. Бу сумма турли бонуслар эвазига яна ошиши мумкин.

Москваликлар Алекс Крални бир йил муқаддам “Славия”дан 12 миллион еврога трансфер қилганди. Бу футболчи “Спартак” билан 2024 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартномага эга ва унга кўра, йилига бир миллион еврога яқин маош олмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, қишки трансферлар даврида “Спартак”да янгиликлар кўп бўлиши кутилмоқда. Ва бу Остон Ўруновнинг фаолиятида янги бурилиш ясаши мумкинлигини ҳам эътибордан қочирмаган маъқул.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 224
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 206
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар