«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:34
ЎЗO‘Z

Коронавирусни юқтирганлар учун нафас машқлари: Қандай қилинади, нима мумкин эмас?

25 ноя, 18:40 2 782 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусни юқтирганлар учун нафас машқлари: Қандай қилинади, нима мумкин эмас? Фото: Baige News
Коронавирусни юқтириб олган бўлсангиз ва у сизда енгил шаклда ўтиб кетган бўлса ҳам, шифокорларнинг фикрича, ўпка етарлича зўриққан ва унинг тикланиши учун нафас машқларини бажариш муҳим саналади.

Қандай машқларни бажариш мумкин?
Нафас машқлари нафақат жисмоний, балки психологик саломатлик учун ҳам яхши. Чуқур нафас олиш одамнинг тинчланишига, стрессни йўқотишга ёрдам беради. Ичингизда бешгача санаб бурун орқали чуқур нафас олинг. Нафасни ичингизда беш сония тутиб туриб, кейин оғиздан секин чиқаринг. Кун давомида бир неча марта такрорланг.

Пилатес машқи
Ушбу машқлар диафрагмани мустаҳкамлаш ва мушаклар тонусини яхшилашга ёрдам беради. Осмонга қараб ётинг, оёқларни тиззадан букинг, қўлларни тана ёнига ерга қўйинг. Чуқур нафас олинг ва шу вақтнинг ўзида бош, бўйин ва елкангизни полдан кўтаринг. Нафас чиқарганда оёқларни ердан 45 градусда кўтаринг. 10 марта оёқларни кўтаринг ва туширинг, аввалги ҳолатга қайтинг.

«Болалар отжиманияси»
Ушбу машқ кўкрак қафаси ва ўпкалар учун фойдали ҳисобланади. Ётган ҳолда бошингизни пастга эгинг. Чуқур нафас олинг, бошингизни кўтаринг ва елка ҳамда бўйинни максимал даражада юқорига кўтаринг. Нафас чиқарганда эски ҳолатга қайтинг ва 10 марта такрорланг.

Энгашиб бажарадиган машқ
Тик туринг, оёқларни елка кенглигида очинг. Пастга энгашинг ва эски ҳолатга қайтинг, нафас олинг. Нафас чиқаринг ва қўлларингизни пастга туширинг. Ушбу ҳаракатларни 4 марта такрорланг. Ушбу машқ, айниқса, кўп ўтириб ишлайдиганлар учун жуда ҳам самарали ҳисобланади.

Диафрагма машқлари
Ушбу машқ нафақат ўпкалар, балки прессни яхшилашга ёрдам беради. Осмонга қараб ётинг, тиззаларни букинг ва бир қўлингизни қоринга, иккинчисини кўкрак соҳасига қўйинг. Чуқур нафас олинг, оғиз орқали нафас чиқаринг кейин эса нафасни 7-8 сония тутиб туринг ва ушбу ҳаракатларни 10 марта такрорланг.

Планка
Ушбу машқ нафақат мушакларнинг тонусда бўлиши учун, балки умуртқа поғонаси ва ўпкалар учун ҳам фойдали. Полга ётинг. Тирсакларни 90 даража букинг ва танани кўтаринг. Вазнни елка билан кўтаринг, қоматингиз тик эканлигига эътибор қаратинг ва бошингизни кўтариб, 30 сония шу ҳолатда туринг.

Эшкак эшиш машқи
Бунинг учун эластик лента ва бинт керак бўлади. Полга ўтиринг ва оёқларингизни чўзинг ва Х шаклига келтиринг. Қўлларни олдинга чўзинг, кейин эса ортга ташланг. 10-15 марта такрорланг.

Нима қилиш керак эмас?
Аввало, ҳар қандай зўриқтирадиган машқларни бажармаслик керак. Вирус сабаб шундоқ ҳам толиққан ўпкани янада зўриқишга олиб келмаслик керак. Оддий машқлардан бошлаш керак. Ортиқча ҳаракат талаб қиладиган нафас машқларини тузалгандан кейин бажарганингиз яхши. Нималарни қилмаслик керак экани ҳақида қуйида маълумот бериб ўтамиз.

Қўшиқ куйлаш
Нафас машқлари коронавирус билан зарарлангандан кейин тикланишга ёрдам беради. Аммо шифокорлар баъзи машқларни бажариш ўпка учун зарарли бўлиш мумкин деган фикрда. Пуфак пуфлаш ёки вокал машқлари шулар жумласидан. Бу каби машқлар ўпкада чандиқ пайдо қилиши бу эса унинг фаолиятининг сусайишига олиб келиши мумкин.

Чекиш
Нафақат сигарет, балки электрон сигаретлар ҳам ўпкалар саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин.

Сауна ёки парли ҳаммом
Коронавирус нафақат ўпка, балки қон-томирларга ҳам ҳужум қилади. Энг кўп тарқалган асоратлардан бири эса тромблар пайдо бўлиши ва инсульт ҳисобланади. Тузалгандан кейин ҳам қон-томир тизимини зарарлаши мумкин бўлган зўриқишлардан қочиш керак. Ҳаммом ва сауна эса юқори ҳарорат ва намлик сабаб хавфли бўлиши мумкин.

Спиртли ичимлик ичиш
Спиртли ичимлик ичганда қон-томирлар тез кенгаяди ва тезда тораяди. Соғлом инсон учун ҳам хавфли бўлган мазкур ҳолат коронавирусга чалинган одамда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ингаляция қилиш
Жуда ҳам иссиқ буғ, эфир ёғи билан мустақил даволанишга ҳаракат қилмаслик керак. Чунки ўпка шиллиқ қаватига зарар етказгани сабаб тикланиш ўрнига қўшимча зўриқишга сабаб бўлиб қолиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 87
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 244
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 134
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 154
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 128
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар