«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:07
ЎЗO‘Z

«Кўнгил кўчалари»даги Суқсур ҳозир қаерда? У нега киноларда кўринмай қолди? (фото)

25 ноя, 16:30 13 107 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Кўнгил кўчалари»даги Суқсур ҳозир қаерда? У нега киноларда кўринмай қолди? (фото) Актриса Гўзал Файзиева 23 йил аввал эфир юзини кўрган «Кўнгил кўчалари» сериалида Суқсур роли билан томошабинлар эътиборини қозонган. Катта шов-шувларга сабаб бўлган ролдан кейин нега актриса экранларда кўринмай қолди? Журналист Наргиза Муродова актриса билан қисқа интервью ташкиллаштирди.

«Аслида Суқсур илк ролим эмасди. Институтнинг 3-курсида таҳсил олаётганимда Толиб Ҳамидов режиссёрлигидаги «Қабрдаги хазина» номли 4 қисмли видеофильмда асосий қаҳрамон Дилором ролини ижро этганман. Учинчи курсда ўқиётганимда, сатира театрига ишга қабул қилиндим. Орада бир неча йил ишлаб, болаликдаги орзуларимни рўёбга чиқариш учун ўзбек давлат драма театри (Ёш гвардия) театрига ишга ўтдим. «Кўнгил кўчалари» сериалига таклиф этилганда театр актрисаси эдим», — дея ҳикоя қилади Гўзал Файзиева.

Фото: Instagram / @guzalpayzieva
«Суқсурни мендан аввал бошқа актриса ўйнаган»
«Қабрдаги хазина» видеофильмидан сўнг режиссёр «яхши роль ижро этдинг, энди кўринишинг ва маҳоратингни арзон баҳолама», деб таъйинлаганди. Чунки профессионалликда сон эмас, сифат муҳимроқ. Суқсур ролидан аввал мени бошқа ролга таклиф этишган. Аммо роль манзур бўлмагани учун уни рад этгандим. Орадан анча вақт ўтиб, Суқсур ролига таклиф этишди. Кейинчалик билсам, видеофильмнинг 2 та қисми суратга олинган ва қандайдир сабабларга кўра тўхтатилган экан.

«Томошабинлар Суқсурдан нафратланган»
Аёл кишининг ички олами жуда нозик. Аввалига томошабинлар ундан нафратланган, кейинчалик унинг кўнгил кечинмаларини тўғри тушунишган. Енгил характердаги аёл қилиб тасвирланган Суқсурни ўзгача қиёфада кўрсатиб беришга ҳаракат қилганман. Чунки ёлғиз онаси билан кўплаб ҳаёт қийинчиликларига учраган Суқсурнинг ҳам ўз ҳақиқатлари бор эди.

Фото: Instagram / @guzalpayzieva
«Санъаткор бўлишимга дадам қарши бўлган»
Санъатни танлаш чоғида катта тўсиқларга учраганман. Чунки дадам «Авлодимиздан санъаткор чиқмаган», деб қизиқишларимни ўзгартиришга уринганди. Аммо болаликдаги орзум бу соҳани эгаллашимга сабаб бўлди. Бувим раҳматли билан «Ҳасти Имом» маҳалласидаги қариндошларимизникига кетаётганда, албатта, Ўзбек давлат драма театри ёнидаги кўчадан ўтардик. Бувим ҳар гал театр ёнида шу ердан ўтган ижодкорлар номига Қуръон тиловат қилишни канда қилмасди. Бу воқеа кўп йил такрорланган.

Бир куни йўлда машҳур режиссёр Баҳодир Йўлдошевни кўриб қолганмиз. Бувим Баҳодир акани елкасидан қучиб: «Яхши спектакллар қўясиз болам, барака топинг», деб дуо қилганди. Ўшанда мана шу театрда ишлашни ва Баҳодир Йўлдошев спектаклида роль ижро этишни орзу қилгандим. Қарангки, болаликдаги орзуларим бир неча йилдан кейин амалга ошди.

Фото: Instagram / @guzalpayzieva
«Кинодаги роль бугун бор, эртага йўқ»
Мен театрнинг шайдосиман. Актёр учун энг вафодор маскан театр. Кинодаги роль бугун бор, эртага йўқ. Аммо театрда актёр учун ҳамиша роль топилади.

54 ёшли актриса Гўзал Файзиева ҳозирда ўзбек давлат драма театрида фаолият юритади. Унинг уч нафар — икки ўғил ва бир қиз фарзанди бор. Қизи Юлдуз актрисалик соҳасини танлаб қатор фильм ва сериалларда суратга тушди. У «Қора атиргул» сериалидаги Дилшода роли билан томошабинларга яхши таниш. Шунингдек, Юлдуз Озодбек Назарбековнинг «Мендирман» клипида Жалолиддин Мангуберди ролини ижро этган ёш актёр Миркамол Қорабоевга турмушга чиққан.

Фото: Instagram / @guzalpayzieva

Фото: Instagram / @guzalpayzieva




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 317
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 317
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 383
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 121
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 462
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар