«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:01
ЎЗO‘Z

Озарбойжон Қорабоғдаги ярашув келишувига кўра Келбажар туманига кирди

25 ноя, 12:30 2 379 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озарбойжон Қорабоғдаги ярашув келишувига кўра Келбажар туманига кирди Фото: РИА Новости
Озарбойжон қўшинлари Тоғли Қорабоғдаги ярашув келишувига кўра аввал Арманистон томонидан эгалланган Келбажар туманига кирди. Бу ҳақда Озарбойжон мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, айни вақтда ҳарбийлар тоғли йўлларни тайёрлаш ва ҳудудни миналардан тозалаш ишларини олиб бормоқда.

Уч томонлама баёнотга кўра, Озарбойжон армияси 25 ноябрда Келбажар туманига кирди. Бўлинмаларимизнинг ушбу йўналишда ҳаракатланишини таъминлаш учун муҳандислик ишлари якунланди, ҳудудни миналардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда ва қўшинлар ҳаракатланиши йўналиши бўйича ўтиш қийин бўлган тоғ йўллари ҳозирланмоқда”, деб маълум қилинган хабарда.

Боку келишувга кўра туманга 15 ноябрда кириши керак эди. Бироқ Озарбойжон раҳбарияти тинч аҳоли белгиланган муддатгача ушбу ҳудудни тарк этишга улгура олмагани сабабли қўшинлар киритилишини 25 ноябргача қолдиришга рози бўлган. 1 декабргача Озарбойжон назоратига Ағдам ва Лочин туманлари ҳам ўтади.

Тоғли Қорабоғда Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги келишув 9 ноябрда имзоланганди. У Озарбойжонга маълум ҳудудларнинг берилиши, ушбу ҳудудлардан Арманистон қўшинларининг олиб чиқилиши ва Россия тинчликпарвар кучлари киритилишини кўзда тутади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар