«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:21
ЎЗO‘Z

МИБ фаолиятидан: Тошкент вилоятида оилалар тикланмоқда

25 ноя, 11:38 2 166 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ фаолиятидан: Тошкент вилоятида оилалар тикланмоқда Маълумки жорий йилнинг 17 ноябрь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида “Суд ва бошқа орган қарорларининг ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари юзасидан” видеоселектор ўтказилди. Унда бугунги кунда ижро соҳасида олиб борилаётган ишлар, юзага келган муаммолар кенг муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан суд ва бошқа орган қарорларининг ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлаш, бунда давлат ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифа, шу боис ижро соҳасини янги босқичга олиб чиқиш ўта муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Бугунги кунда мазкур вазифалар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси юклатилган. Ҳозирда тизим томонидан суд ва бошқа 30 дан ортиқ идоралар томонидан чиқарилган қарорлар ижро этилади.

Жумладан, фуқаролик судлари томонидан тақдим этиладиган алимент қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатлари Бюро органлари иш юритувида салмоқли қисмни ташкил этади. Ўтказилган видеоселекторда Президентимиз томонидан ижро соҳасида алимент ундирувлар энг оғриқли нуқта эканлиги ва бугунги кунда 68% мурожаатлар айнан шу турдаги ижро ҳужжатлари юзасидан эканлиги алоҳида таъкидланди.

Мазкур муаммога эътиборни кучайтириш ва алимент қарздорликларни муддатида ундириб бериш, шу билан бир қаторда вояга етмаган фарзандларнинг келажаги оиланинг бутлиги билан чамбарчас боғлиқ эканлигини тушунган холда, Бюро органлари томонидан томонларни яраштириш ва келиштириш бўйича профилактик чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бунинг натижасида, жорий йилнинг ўтган даврида биргина Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 2 мингдан ортиқ оилаларни яраштиришга эришилди.

Видеселекторда қўйилган вазифалардан келиб чиққан холда, шу йилнинг 18 ноябрь кунидан бошлаб вилоятнинг туман ва шаҳар бўлимларида бу бўйича тадбир ўтказилмоқда. Жумладан тадбир давомида яна 46 та оилаларни яраштиришга эришилди. Мисол учун Оққўрғон туманида 10 та, Қибрай туманида 11 та, Чирчиқ шаҳрида 11 та, Ўрта-Чирчиқ туманида 7 та, Бекабод туман ва шаҳарда 7 оилалар келиштирилди ва бунинг натижасида бўлим иш юритувидаги мазкур ижро ҳужжатлари қонун талаблари асосида тамомланди.

Бу каби тадбирлар Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман ва шаҳар бўлимларида давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 0
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар