«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:18
ЎЗO‘Z

Совуқ об-ҳаво ортга чекина бошлайди, ҳафта охирида эса...

23 ноя, 22:53 5 404 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Совуқ об-ҳаво ортга чекина бошлайди, ҳафта охирида эса... Бугун Ўзбекистон ҳудудлари устидаги антициклоннинг совуқ периферияси кучсизланади, республиканинг барча ҳудудларида об-ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бироз кўтарилади.

24-25 ноябрда республика ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан яна ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, лекин бу массалар аввалгисига ўхшаб унча совуқ бўлмайди. Ушбу ҳаво массалари натижасида 24 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 25 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин.

Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, об-ҳаво булутли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24 ноябрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, шимолда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даражагача илиқ, 25 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даражагача илиқ бўлади.

26 ноябрда антициклон периферияси ортга чекинади, Ўзбекистон ҳудудларига деярли илиқ ҳаво массалари кириб келади. Республикада ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси совуқ бироз кучсиз бўлади ва 0-5 даража совуқни ташкил этади, кундузи ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиққача кўтарилади, бу ҳароратнинг меъёрий қийматларига яқиндир.

27 норябрда республиканинг шимолига Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массаларини кириб келиши билан баъзи жойларда қор ёғиши мумкин, қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари манфий қийматларгача бироз кўтарилади, кундузи 5-10 даража илиқ атрофида, жанубда 11-13 даража илиққача бўлади.

28 ноябрда бу совуқ ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқалади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 ноябрда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқдан 2 даражагача илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади, бу меъёрдан 5-7 даражага камдир. Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 183
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар