«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 03:50
ЎЗO‘Z

Фирибгарга алданиб қолманг “Жалол” нинг қилмишлари фош бўлди

23 ноя, 18:29 3 100 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фирибгарга алданиб қолманг “Жалол” нинг қилмишлари фош бўлди Халқимизда “Кўза кунда эмас - кунида синади” - деган гап бор. Бу гап бежизга айтилмаган. Нурота туманида яшовчи “Жалол” ҳам жуда уддабурон, чаққон бола чиқди. Икки уч йилдан бери уни “Кетмони чопган”. У бир неча йиллардан бери нуроталик абитуриентларни Қозоғистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга киритиш эвазига “мўмайгина” пул ишлаб топаётганди.

Жумладан, Ж.Сандибоев фуқароларга ўзини гўёки ўқувчиларни олийгоҳга киритиш имкониятига эга шахс сифатида кўрсатиб, ўзига нисбатан сохта тасаввур уйғотиб, уларнинг ишончига кириб, фуқароларга тегишли бўлган пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни режалаштириб, Нурота тумани “А.Темур” маҳалласида яшаб, жиноий йўллар билан осон пул топиб, моддий наф кўришни мақсад қилиб, шу ниятда ўзининг таниши Нурота туман Халқ таълими бўлимига қарашли 25-сонли ўрта мактабнинг ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Чўттиев Баҳодир Зокировичга ушбу мактабнинг Халқ таълими бўлими мактаблари орасида рейтингини кўтариш мақсадида ўқувчиларни олийгоҳларга талаба сифатида қабул қилиниш кўрсаткичини яхшилаб бериш ва мактабнинг уч нафар ўқувчилари, яъни Норматов Шерхон Лочинбек ўғли, Мусурмонов Азамат Эркин ўғлини Қозоғистон Республикасидаги “Халқлар Дўстлиги” Университетининг “гелогия-қидирув” факультетига, ўқувчи Рахимова Рухсора Собиржон қизини Қозоғистон Республикасининг “Халқлар Дўстлиги” Университетининг “психология” факультетига, ҳар бири учун 330 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб беришни ваъда қилиб, 2020 йил 8 октябрь куни Департаментнинг Нурота туман бўлими ва туман ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Нурота тумани “Деҳибаланд” МФЙ ҳудудида Б.Чўттиевдан Навоий вилоят ИИБ ЭКБнинг 15.10.2020 йилги 140-сонли судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, кимёвий ишлов берилган ҳолдаги 1.000 АҚШ долларини (АТ Халқ банки Нурота филиалининг 28.10.2020 йилги 421-сонли маълумотномасига кўра 1 AҚШ доллари 10.339,68 сўмни ташкил қилиб, бу жами 10.339.680 сўм) олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланганликда айбланган.

Судланувчи Ж.Сандибоев суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги аризани қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига зарар етказилмаганлиги, жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини ярашув асосида тугатишни сўради.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси З.Ибрагимов томонидан кўриб чиқилиб, Ж.Сандибоевнинг аризасини муҳокама қилиб, тарафлардан Нурота туман прокурори ёрдамчиси Ҳ.Даминовнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини тинглаб, судланувчи Ж.Сандибоевнинг муқаддам судланмаганлиги, айбига иқрорлиги ва жиноят оқибатида жабрланувчига зарар етказилмаганлиги, жабрланувчи тараф ва судланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув судланувчи ва жабрланувчи тарафнинг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган қилмиш ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ ярашув таъсир доирасига тушишини инобатга олиб, Ж.Сандибоевга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, фуқаролар ҳушёрлик ва огоҳликни янада ошириб, фарзандларини ўз билим ва ўз кучи билан олий таълим муассасаларига ўқишга киришларини, ўқишдан йиқилсалар ҳам яна бир йил тайёрланиб, қайтатан ҳаракат қилишларини сўраб қоламиз. Шу ўринда, боболаримизнинг “нима эксанг шуни ўрасан” деган мақоллари нақадар тўғри эканлиги яна бир бор исботини топади.

Зафар Ибрагимов,
Жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 227
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 84
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 227
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 216
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 122
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 0
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Бўлимлар