«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:39
ЎЗO‘Z

Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади

23 ноя, 07:33 2 461 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади. Бу ҳақда қурилиш вазири Ботир Зокиров «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида айтган. Вазирлик вакиллари лойиҳани президент Шавкат Мирзиёевга топширишган. Зокировнинг айтишича, бу тўртинчи тақдимот бўлган ва президент томонидан лойиҳани бошлаш бўйича топшириқ берилган.

Қурилиш вазирининг сўзларига кўра, мажмуада атрофи миллий усулдаги айвонлар билан ўралган 10 минг ўринли масжид қурилади. Вазирлик масжид ва унинг атрофидаги қурилиш ишларини бошлаш бўйича кўрсатма олган.

Пайариқ тумани ҳудудида жойлашган Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида ҳозир ҳам масжид фаолият олиб боради. Лойиҳага кўра, ана шу масжид ўрнида каттароғи қурилади. Шунингдек, мажмуанинг ўзи ҳам қайтадан барпо этилади. Айни дамда мажмуанинг ёнида Имом Бухорий номидаги ҳадис мактаби ҳам фаолият юритмоқда.

Маълумот учун, Имом Бухорий ислом оламининг етук муҳаддиси ҳисобланади. Уни муҳаддислар имоми деб аташади. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» саҳиҳ ҳадислар тўплами ислом оламида энг ишончли ҳадис манбааси сифатида ўрганилади. Имом Бухорий милодий 810 йилда Бухорода туғилган. 870 йилда эса ҳозирги мақбараси жойлашган Самарқанд ҳудудидаги Хартанг қишлоғида вафот этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар