«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 04:09
ЎЗO‘Z

Супермаркетда камроқ пул сарфлашга ёрдам берадиган тавсиялар

23 ноя, 00:30 2 541 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Супермаркетда камроқ пул сарфлашга ёрдам берадиган тавсиялар Фото: «Домашний очаг»
Савдо дўконларининг мақсади – фойда кўриш. У қанчалик кўп бўлса, тадбиркор учун янада яхши. Шунинг учун ҳам супермаркетга биргина нон ва сут учун кириб, маҳсулотларга тўла аравани олиб чиқишнинг ҳайратланарли жойи йўқ. Сабаби ҳар бир чегирма ва реклама харидорлар иложи борича кўпроқ харид қилиши учун ишлайди. Қуйида эса ортиқча, ҳаттоки кераксиз бўлган маҳсулотни сотиб олишдан тўхтатиб қолувчи 7 тавсия билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Бонус
Агар расталарда арзон нархда сотилаётган йогурт маҳсулотларининг бутун қадоғи бўлса, уларни олишга шошилмаслик керак. Биринчидан, шунча кўп йогуртни истеъмол қилиш мумкинми ёки уларнинг ярмини чиқиндига чиқариш яхшими? Сабаби ушбу маҳсулотларни узоқ сақлаб бўлмайди. Яхшиси, шунчаки доналаб сотилаётган йогуртни харид қилиш керак, шунингдек, унинг бир донаси ҳисоб-китобларга кўра «бонус» нархдан унчалик ҳам фарқ қилмаслиги мумкин. Ушбу таклифларнинг аксарияти шунчаки маркетинг ҳаракати эканлигини ёдда тутиш зарур.

Катта аравалар
Нима учун супермаркетларда озиқ-овқат аравалари катта ҳажмда? Авваллари бундай бўлмаган. Аммо савдо менежерлари харидор бўш аравани кўрганда камида унинг ярмини маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳаракат қилишини аниқлаган. Шу сабабли оддий лайфхакни унутмаслик керак, агар керакли маҳсулотлар рўйхати йўқ бўлса, шунчаки хариддан аввал саватчани олиш тавсия этилади.

Энг яқин расталар
Одатда маҳсулотларни реклама қилиш мақсадида улар энг яхши кўринадиган расталарга жойлаштирилади. Барча супермаркетлар узоқ вақтдан буён рекламанинг ушбу услубидан фойдаланиб келади. Кўзга яққол ташланувчи расталарда супермаркет учун фойда келтирадиган маҳсулотлар бўлганлиги сабабли пастки ёки юқоридаги жавонларга ҳам эътибор қаратиш зарар қилмайди.

Маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш
Ҳар бир харидор супермаркетдан чиқишдан аввал касса олдидан ўтиши ва тўловни амалга ошириши керак. Аммо охирги дақиқалардагина кўпчилик гарчи арзон бўлса-да, кераксиз маҳсулот сотиб олганини англайди. Шунинг учун тўловдан аввал сотиб олиш учун танланган маҳсулотларни қайтадан кўриб чиқиш муҳим. Албатта, уларнинг орасидан ортиқчаси топилиши шубҳасиз.

Яхлит бўлмаган нархлар
Нега аксарият маҳсулотларга қайтим беришнинг имкони бўлмаган нархлар қўйилади? Ушбу сўровнома бўйича кўплаб тадқиқотлар ҳам ўтказилган. Маълум бўлишича, истеъмолчилар бир пайтлар 9 билан тугайдиган нархни чегирмалар билан боғлаган. Шунингдек, кўпчилик нархнинг камроқ томонига эътибор қаратади, айниқса, чап томондаги арзимас кўрсаткичларга. Бу эса харидорда тежамкорлик тасаввурини пайдо қилади.

Сохта чегирмалар ва акциялар
Аксарият дўконлар кўпроқ харидор жалб этиш мақсадида доимий равишда чегирма ва акциялар тизимини жорий этади. Ахир харидор қанча кўп бўлса, фойда ҳам шунга яраша бўлади-да. Бироқ чегирмаларнинг ҳаммаси ҳам пулни тежамайди. Чегирмали маҳсулотларни сотиб олишдан олдин яхшилаб кўриб чиқиш керак, нархи бошқа ишлаб чиқарувчиникига қараганда чиндан ҳам арзонми? Албатта, фарқнинг аҳамияти бор.

Лекин кўпинча савдогарлар аввал маҳсулотга жуда қиммат нарх белгилайди ва бироздан сўнг чегирма эълон қилади. Айрим мижозлар эса ҳеч нарса йўқотмагандек мамнун ҳолатда харидни амалга оширади. Шунингдек, амал қилиш муддати тугашига яқин қолган маҳсулотлар нархи ҳам одатда пасайтирилади. Шуни учун сотиб олишдан аввал ютқазмаслик учун маҳсулотнинг муддатига эътиборли бўлиш керак.

Муддатли чегирмалар
Эндиликда харидорлар кўпроқ онлайн-дўконларнинг хизматидан фойдаланмоқда. Харидорни сотиб олишга ундайдиган оммабоп усуллардан бири – вақтинчалик акциядир. Фойдали таклиф қачон тугашини ўйлаган инсон харидни тезроқ амалга ошириш тараддудига тушади. Шу тариқа яна навбатдаги кераксиз маҳсулотлар уйда яна биттага кўпайиши мумкин. Афсуски, бироздан сўнг иш бермаган чегирмалар яна қайтадан онлайн-дўкон лентасида пайдо бўлиши кўп бора кузатилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 315
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 210
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 476
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 322
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 351
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 99
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 68
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 184
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 299
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 25
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Бўлимлар