«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:16
ЎЗO‘Z

«Оскар» мукофотига Ўзбекистондан «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми тавсия этилди

22 ноя, 20:00 3 635 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Оскар» мукофотига Ўзбекистондан «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми тавсия этилди Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» бадиий фильми 2021 йилги «Оскар» мукофотига даъвогарлик қиладиган бўлди. Фильмда ўтган аср бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади.


Ўзбекистон Оскар қўмитаси нуфузли мукофотнинг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинациясига даъвогарлик учун «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмини танлади. «Ўзбеккино» миллий агентлиги хабарига кўра, қўмитанинг 21 ноябрдаги йиғилишида шундай қарорга келинган.

Режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг фильми «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан «Fox music cinema» студияси томонидан суратга олинган.

Картинада ўтган аср бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига таъсири бир оила мисолида очиб берилади. Рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга эътибор бермай, одамлардан нарида уч нафар хотини билан умргузаронлик қилаётган Комил тўртинчи бор уйланади. Янги аёлнинг оилага кириб келиши билан боғлиқ баъзи можаролар ва ҳудуддаги сиёсий аҳвол хонадоннинг пароканда бўлишига сабаб бўлади.

Ролларни Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Хожиқулиева ва бошқалар ижро этган.

Муаллифлар картинани 25 ноябргача тегишли тартибда Ўзбекистон Миллий кинокомиссиясига тақдим этиши зарур.

«Оскар» мукофотига даъвогар ўзбек фильмлари шорт-листига Жаҳонгир Қосимовнинг «Ибрат» ва Аюб Шаҳобиддиновнинг «Рангсиз тушлар» фильмлари ҳам киритилганди.

Ўзбекистон «Оскар» қўмитаси йиғилишида қўмита раиси Фирдавс Абдухолиқов ҳамда қўмита аъзолари Зулфиқор Мусоқов, Матёқуб Матчонов, Баҳодир Одилов, Ҳамидулла Ҳасанов, Элжон Аббосов, Нигора Каримова, Жаҳонгир Аҳмедов, Манноп Қўчқоров, Азиз Арзиқулов, Умид Ҳамдамов, Бахтиёр Ёқубов, Фаррух Тўлаганов, Элдор Йўлдошев, Игорь Пинхасов ҳамда продюсер ва қўмита координатори Ойбек Абдушукуровлар иштирок этган.

Мазкур қўмита 2019 йил баҳорида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ташаббуси билан ташкил қилинган эди.

93-марта ташкил этиладиган «Оскар» мукофотининг тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 25 апрель куни Лос-Анжелес шаҳрининг машҳур «Dolby» театрида бўлиб ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 143
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 292
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 356
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар