«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:24
ЎЗO‘Z

Феруза Норматова Туркияда «коронавирусдан ҳам ёмонроқ» касалликни бошдан кечиргани ҳақида сўзлаб берди (видео)

21 ноя, 22:48 5 477 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Феруза Норматова Туркияда «коронавирусдан ҳам ёмонроқ» касалликни бошдан кечиргани ҳақида сўзлаб берди (видео) «Мендирман Жалолиддин» сериалида Ширин исмли қаҳрамон образини гавдалантираётган актриса Феруза Норматова журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда Туркияда «коронавирусдан ҳам ёмонроқ» касалликни бошдан кечиргани ҳақида гапирди.

Фото: Instagram / @feruzanormatova
- "Буни айтиш тўғрими, нотўғрими, билмадим. Туркияда жуда оғир пайтлар бўлди. Ота-онам, яқинларимдан бу қадар узоқ муддатга ҳеч қачон узоқлашмаганман. Шу пайтда Худойимнинг синови келди бошимга. Уйдагилар сиқилмасин, деб уларга айта олмайсиз. Instagram, бошқа жойларга қўя олмайсиз, ўзи ваҳима пайти, пандемия даври. Коронавирус бўлиб қолганим йўқ, ундан баттар бир дард келдики, ўша муддат энг қийин даврим десам, адашмаган бўламан.

Туркияда жуда яхши шифокорлар бор, шунчалик яхши даволашганки, Тошкентга келганимдан кейин тиббий кўрикдан ўтдим, асар ҳам қолмабди касалликдан. Шу даражада яхши даволашган. Лекин касалликни ўтказиб юбориш, ота-онангиз ва яқинларингиздан йироқда дардга сабр қилиш, ҳеч кимга айтмасдан шифохонада ёлғиз кезиш, бу жуда оғир бўлди. Ҳеч қачон шу ёшимга қадар шифохонада ётмагандим, лекин ўша ерда шунақа бўлиб қолди.

«Мендирман Жалолиддин» сериалининг бошида турган, Ўзбекистондан борган вакиллар мени ўзлари даволатишди, ҳамма жойга ўзлари югуришди. Шукрки, тезда тузалиб, шифохонадан чиқдим. Кейинчалик ота-онам Туркияга айланишга келди, ўша пайт нимадир бўлди-ю, сирим очилиб қолди. Улар ҳайрон бўлиб, мени қучоқлаб: «Шунақа нарсани бошингдан ўтказиб, бизга нега айтмадинг?», дейишди. Шукр, Ўзбекистондан борган вакиллар, ўзимизнинг актёр, актрисалар кўмагида тузалдим", - дейди Феруза Норматова.

Фото: Instagram / @feruzanormatova




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 118
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 327
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 087
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 307
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 376
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар