«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:26
ЎЗO‘Z

Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг ЖОНЛИ ЭФИРда намойиш этилади

21 ноя, 21:28 3 886 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг ЖОНЛИ ЭФИРда намойиш этилади 29 ноябрь куни Калифорнияда бокс афсоналари Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг бўлиб ўтади. Жангга бўлган катта қизиқиш ва томошабинларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда УЗРЕПОРТ ТВ ушбу тўқнашувни Ўзбекистонда трансляция қилиш учун эксклюзив ҳуқуқларни қўлга киритди. Бу ҳақда телеканал расмий сайтида хабар берилди.

Жонли эфир Тошкент вақти билан эрталабки соат 07:00да бошланиши режалаштирилган. Мусобақани такроран 29 ва 30 ноябр кунлари соат 21:00да УЗРЕПОРТ ТВда кўриш мумкин бўлади.

Майк Тайсон 2005 йилдан бери жанг ўтказмаётганини таъкидлаб ўтиш зарур. Унинг ҳисобида 58 та жанг бор, шулардан 50 тасида ғалаба қозонган. Жонс сўнгги марта рингга 2018 йилда чиққан эди. Фаолияти давомида у 66 та ғалабага эришган (47 нокаут билан), тўққизта жангда мағлуб бўлган.

Маълум қилинишича, жанг ғолиби жаҳон бокс кенгашининг (WБC) "Frontline Battle Belt" деб номланган махсус камарига эга бўлади.

Aввалроқ, матбуот анжумани пайтида 54 ёшли Тайсон мухлисларни "ҳақиқий жанг" ўтказишига ишонтирганди. Жонс ҳам бўлажак рақибининг сўзларини қўллаб-қувватлади. "Aгар ҳақиқий жанг бўлишига ишонмаётган бўлсангиз, демак сиз боксни тушунмайсиз. Майкга қарши кўргазмали жангга ким ҳам чиқарди? Биз шлемсиз жанг қиламиз. Кўргазмали жанг? Йўқ, барчаси реал бўлади", - дея қўшимча қилди Рой Жонс.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 343
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 42
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 211
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 340
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 355
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 776
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар