«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 15:34
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг шакли стратегик шериклик мулоқотига айлантирилди

21 ноя, 16:00 2 088 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг шакли стратегик шериклик мулоқотига айлантирилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2020 йил 20 ноябрь куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон – Америка Қўшма Штатлари сиёсий маслаҳатлашувларининг саккизинчи раундида иштирок этди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, АҚШ делегациясига Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Дин Томпсон бошчилик қилди.

Икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳамда Ўзбекистон президентининг 2018 йил май ойида АҚШга ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши муҳокама қилинди. Кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

АҚШ Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ҳимоясини яхшилаш, мажбурий меҳнатга қарши курашиш, диний эркинликларни кенгайтириш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда муҳим ютуқларини эътироф этди ва Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланишини мамнуният билан қабул қилди.

COVID-19 инқирозининг жиддий иқтисодий таъсири қайд этилиб, Америка Қўшма Штатлари глобал пандемия оқибатларига қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам беришда қатъий экани тасдиқланди.

«C5+1» шаклининг минтақавий ҳамкорликни илгари суришда ва биргаликдаги ишларнинг аниқ йўналишларини белгилаб олишда муҳим ўрин тутиши эътироф этилди. Марказий Осиёнинг глобал транспорт ва транзит коридорларига чуқур интеграциялашувини таъминлаш ҳамда минтақа мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция ва энергетика соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича амалий чораларни кучайтириш масалалари алоҳида ажратиб кўрсатилди.

«Ўзбекистон – АҚШ – Афғонистон» уч томонлама шакли доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Афғонистонни Марказий Осиёдаги савдо-иқтисодий ва интеграция жараёнларига фаол жалб этиш ҳамда унинг транзит салоҳиятини оширувчи инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш мазкур мамлакатда мустаҳкам тинчлик ўрнатишнинг муҳим йўналишлари сифатида қайд этилди.

Музокаралар якунлари бўйича йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар шаклини Стратегик шериклик мулоқотига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мулоқотнинг таъсис йиғилишини 2021 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.





Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 132
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 250
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • Бўлимлар