«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:07
ЎЗO‘Z

Элдор Шомуродов “Женоа”нинг асосий таркибига кириши учун нима қилиши керак? – Даврон Файзиев

20 ноя, 17:30 2 755 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Элдор Шомуродов “Женоа”нинг асосий таркибига кириши учун нима қилиши керак? – Даврон Файзиев Охирги пайтларда Элдор Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятига шубҳа билан қарайдиганлар кўпайиб қолди. Яъни, ҳужумчимиз майдонга тушмаётгани учун айрим инсонлар Элдорнинг у ерда ўйнашига ҳали эрта эди, бекор кучли чемпионатга борди, деган гапларни айтмоқда. Бу борада мутахассисларнинг фикрини билиш мақсадида таниқли шарҳловчи Даврон Файзиевга юзландик. Шарҳловчи SPORTS.uz сайтининг “youtube”даги саҳифасида "Элдор Шомуродов “Женоа”нинг асосий таркибига кириши учун нималарга эътибор қаратиши лозим?", деган саволга жавоб берди.

- Элдор Шомуродов жароҳат олганди, шунинг учун майдонга тушмаётганди. У асосий таркиб футболчиси. Ниманинг эвазига у “Женоа” билан яхши натижа қайд эта олади? Ўз ўйинини қандай яхшилай олади?, деган савол бўлса, унда айтиш мумкинки, Элдорга вақт керак. Чунки генуяликларнинг ўйини Шомуродовга мос эмас. Жамоа ҳимояланмоқда. Мен кўрган учрашувларнинг ҳаммасида “Женоа” ҳимояланди.

Ҳужумчимизга учрашув давомида нари борса 3 та пас боряпти. Унда ҳам, ҳамюртимиз тўпни дарвозага тескари ҳолатда қабул қилмоқда ва кўпинча, шериги билан комбинация ташкил этаман деса, унда имкон йўқ. Бошқа жамоадоши ва унинг ўртасида рақибнинг камида битта ёки иккита футболчиси бор. Элдор олдинда қолиб кетган ҳужумчи сифатида ҳеч нарса қилолмаяпти. Буни табиий тушуниш керак.

Энди вақт ўтганидан кейин ёки Шомуродов уларнинг услубига мослашади, ёки акси. Ягона чора шу, деб биламан. Ҳеч қайси топ даражадаги футболчи янги жамоасида бирданига аввалгидек ўйнаб кета олмайди. Агар ҳамюртимиз 2-3 ойдан кейин ҳам майдонда ўзини шундай ноқулай ҳис этса, қандайдир муаммо бор, деб гапиришимиз мумкин. Ҳозир муаммо кўрмаяпман. Ўзи ҳужумчимиз 2 та учрашувда қатнашди.

Мисол учун, 2 та турда “Ростов”да ҳам ўйини чиқмаслиги мумкин эди. Россияда бир қанча муддат голсиз серия ўтказди. У “Ростов”нинг ўйинига мос эди. Ҳужумларда қатнашарди. Бу ерда “Женоа” асосан ҳимояга таянмоқда. Элдор Шомуродовга ҳужумда ёрдам керак. Уни тўп билан таъминлаш лозим. У комбинация ўйнайдиган ҳужумчи. Бир ўзи бутун бошли ҳимояга қарши ҳаракатланадиган футболчи эмас, очилиб, тезлашиб кетиб, орқадан старт олиб, яримта қадамга олдинга ўтиб кетадиган ҳужумчи.

Бунинг учун жамоа доимий ҳужум қилиши даркор. Бундай ҳаракатлар доим ҳам ўхшаб қолмайди. Шу сабабли, озгина вақт талаб этилади ёки “Женоа” унинг услубига мослашсин. Бу яхшироқ вариант. Сабаби Элдор генуяликларнинг услубига мослашиши ҳужумчи учун сал ёмонроқ бўлади, унинг гол уриши қийинлашади, - деди Даврон Файзиев.

Даврон Файзиевнинг Элдор Шомуродов ҳақида айтган гапларини қуйида томоша қилишингиз мумкин:




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 73
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 150
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 567
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 160
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар