«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:52
ЎЗO‘Z

Шоҳжаҳон рақибининг қовурғасини синдирган кечада яна икки боксчимиз рингга чиқди

18 ноя, 20:53 2 991 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шоҳжаҳон рақибининг қовурғасини синдирган кечада яна икки боксчимиз рингга чиқди Россиянинг Красногорск шаҳрида “Vegas City Hall” аренаси мезбонлигида ўтказилган профессионал бокс кечасининг тўлиқ натижалари эълон қилинди.

Ушбу профессионал бокс кечасининг асосий жангида Шоҳжаҳон Эргашев беларуслик Дмитрий Милюка билан куч синашганидан хабарингиз бор. Беллашувнинг иккинчи раундида Милюша ҳамюртимизнинг чап қўлда тана қисмига берган зарбасини ўтказиб юборган эди. Учинчи раундга чиқишдан олдин беларуслик боксчи ўнг томонида кучли оғриқдан шикоят қилди. Уни текширган шифокорлар Шоҳжаҳоннинг кучли зарбаси рақибнинг қовурғасини синдириб юборганини аниқлади ва жанг тўхтатилди.

Шу тариқа, Шоҳжаҳон 19-жангини ҳам ғалаба билан якунлади.

Ушбу профессионал бокс кечаси доирасида яна икки ўзбек боксчиси ҳам навбатдаги рейтинг жангларини ўтказди.

Профессионал рингдаги фаолиятини икки ҳафта муқаддам бошлаб, дастлабки жангида имкониятни бой берган Баҳромжон Фозилов бу гал Радмир Абдураҳмонов билан рақобатлашди. Таъкидлаш жоизки, россиялик боксчи Жаҳон бокс серияларидаги (World Series of Boxing) иштироки орқали ўзбек бокс мухлисларига яхши таниш.

Кучли техникага эга бу боксчи Россия жамоаси сафида хитойлик Сонг Гао, ҳиндистонлик Рохит Токаш, Қозоғистон вакили Дилмурод Мажитовни мағлуб этган ва фақатгина “Uzbek tigers” жамоаси аъзоси Элнур Абдураимовга имкониятни бой берганди.

Шунингдек, Радмир ҳаваскорлар ўртасида Санжар Раҳмонов ва Шоҳаббос Шукуров каби ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари билан жанг қилган.

Баҳромжон Фозилов ана шундай катта тажрибага эга рақибга муносиб қаршилик кўрсата олди. Тўрт раунд давом этган кескин ва муросасиз беллашувда кучлар тенг келди. Ҳакамлар қарорига кўра, жанг дуранг натижа билан якунланди.

25 ёшли боксчимиз Алишер Шодиев россиялик Муҳаммадризо Муталибовга қарши олти раундлик рейтинг жангини ўтказди. Ҳар икки чарм қўлқоп устаси бир бирига тўқнаш келгунга қадар профессионал рингда биттадан ғалаба ва мағлубият қайд этган эди.

Ушбу баҳс деярли тенг курашлар остида бошланди. Иккинчи бўлимга келиб, Алишер Шодиев босимни кучайтирди. Натижада ўзбек боксчисининг кучли зарбаларидан кейин мезбонлар вакили жароҳат олди ва учрашувни давом эттира олмайдиган бўлди. Алишер техник нокаут эвазига кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Шунингдек, Красногорсдаги профессионал бокс кечасида Шоҳжаҳон Эргашевнинг шогирди Мирзакамол Неъматов ҳам фаолиятидаги иккинчи жангини ўтказиши керак эди.

Бироқ, мусобақадан олдин унинг рақиби Алишер Ашуровда коронавирус аниқлангани боис, бу жанг қолдирилди. Маълумотларга қараганда, Неъматов ва Ашуров ўртасидаги тўқнашув 21 декабрь куни ташкил этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 28
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 103
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар