«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 06:43
ЎЗO‘Z

Португалия қирғоқларида «қотил-китлар» тўдаси кемани қуршаб олиб, икки соат унга ҳужум қилди

18 ноя, 17:00 3 845 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Португалия қирғоқларида «қотил-китлар» тўдаси кемани қуршаб олиб, икки соат унга ҳужум қилди Фото: News Break
Олти ёки етти косаткадан иборат тўда Португалия қирғоқлари яқинидаги кемани қуршаб олиб, унга икки соат давомида ҳужум уюштирган, деб хабар беради Newsweek.

Октябрь ойида британиялик яхтсмен Дэвид Смит кемани Франциядан Гибралтарга олиб келмоқчи бўлган. Португалия қирғоқларидан 30 километр нарида 13 метрли яхта олдига олти ёки еттита косатка (қотил-китлар номи билан ҳам машҳур) сузиб келиб, кемани қуршаб олган.

«Мени қўрқитиш осон эмас, лекин бу чиндан қўрқинчли эди. Асосан ёш косаткалар — энг кичкиналари фаол эди. Руль чамбараги ҳар тўқнашувда жуда тез айланарди», — дейди Смит.

Жамоа сунъий йўлдош телефони орқали португал қирғоқ қўриқчилари билан боғланган ва содир бўлаётган воқеани маълум қилган. Уларга моторни ўчириб, елканларни туширишни тавсия қилишган.

Яхтсмен ўша вақтда, айниқса, косаткалар рул баллери номли кема қисмини силжитиб юборишидан хавотирга тушган. «Агарда у силжиб қолганида, бизни ҳақиқий муаммолар кутиб турарди. Мен португал қирғоқ қўриқчиларидан бизни эвакуация қилиш учун вертолёт жўнатишларини сўрашга тайёр эдим», — дейди у.

Орадан тахминан икки соатлар ўтгач, косаткалар кутилмаганда сузиб кетган.

Ушбу кўнгилсиз ҳодиса — сўнгги ярим йилда кемалар ва косаткалар ўртасидаги 40 га яқин сирли «учрашув»нинг бири ҳисобланади. Океанологлар ҳамон косаткалар кемаларга нима сабабдан ҳужум уюштираётганини аниқлашга уринмоқда — бунга қадар бу каби ҳолатлар жуда кам учраган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 147
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 157
  • Қозоғистонда миллиардерлар тошқиндан зарар кўрган ҳудудларга «бириктирилади» 17 апр, 20:38 143
  • Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғни тарк этишни бошлади 17 апр, 19:28 193
  • Зеленский Конгрессдаги баҳсларни шармандалик ва сиёсий ўйин деб атади 17 апр, 19:25 386
  • Павел Дуров америкалик журналист Такер Карлсон билан нималар ҳақида гаплашди? 17 апр, 17:27 186
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 166
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 65
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 59
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 110
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 53
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 70
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 147
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 212
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 61
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 157
  • Файзуллаевга Италиянинг машҳур жамоаси харидор! 17 апр, 21:00 236
  • "Балтика"га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Файзуллаев жамоадошларини ош билан сийлади 17 апр, 20:44 143
  • Бўлимлар