«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:24
ЎЗO‘Z

Путин Алиев билан дастлабки музокаралар Пашинян туфайли барбод бўлганини айтди

18 ноя, 10:10 2 950 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин Алиев билан дастлабки музокаралар Пашинян туфайли барбод бўлганини айтди Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин октябрда бўлиб ўтган музокараларда Озарбойжон президенти Илҳом Алиевни Тоғли Қорабоғдаги жангларни тўхтатишга кўндиргани, аммо Арманистон бош вазири Никол Пашинян бунга қарши чиққанини айтди.

Путиннинг сўзларига кўра, у 19-20 октябр кунлари Пашинян ва Алиев билан Тоғли Қорабоғ масаласида бир неча марта телефон орқали мулоқот қилган.

«Ўшанда Озарбойжон қуролли кучлари Қорабоғнинг арзимас, жанубий қисмини назорат остига олганди. Умуман олганда, мен президент Алиевни жанговар ҳаракатларни қочқинларнинг уйларига қайтишлари шарти билан тўхтатишга кўндиргандим. Аммо кутилмаганда арманистонлик ҳамкорларимиз бу шартни қабул қилмасликларини билдиришди», — деди у.

Россия президентининг сўзларига кўра, Пашинян унга бу Арманистон ва Қорабоғ манфаатларига нисбатан таҳдид уйғотишини айтган. Путин бу қандай таҳдид эканлигини тушунмаётганлигини қайд этди. Унинг айтишича, ўшанда Пашинян Ереван урушни давом эттиришга тайёрлигини билдирган ва шу тарзда музокаралар барбод бўлган.

9 ноябрда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида баёнот имзолади. Унга кўра, Озарбойжон ва Арманистон эгаллаб турган позицияларида қолади, минтақада россиялик тинчликпарварлар жойлаштирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар