«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:56
ЎЗO‘Z

Канадада “антикоронавирус” шлемлар сотувга чиқарилди

18 ноя, 00:23 2 127 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Канадада “антикоронавирус” шлемлар сотувга чиқарилди Фото: vyzrtech.com
Канадада VZYR Technologies компанияси коронавирусдан ҳимоялашга мўлжалланган антиқа шлемларни ишлаб чиқара бошлади.
BioVYZR деб номланган шлемни 379 доллардан буюртириш мумкин. У бошни ва тананинг юқори қисмини тўлиқ ёпади. Шлемнинг орқа панелида батареядан ишловчи вентилятор ҳамда ҳавони тозаловчи фильтр жойлашган. Батарея қуввати 12 соатга етади.

Таъкидланишича, антикоронавирус шлемни ихтиро қилган Езин Ал-Кайси 2 ойдан бери ундан фойдаланмоқда. 32 ёшли ихтирочининг таъкидлашича, кўпчилик унинг ихтиросига қизиқиш билдирмоқда.

Олимлар ҳозирча ушбу шлемнинг самарадорлигини тасдиқлашга шошмаяптилар, чунки у ҳали етарлича ўрганилмаган.

Аввалроқ коронавирусдан ҳимояловчи худди шунга ўхшаш қурилмага америкалик ихтирочи Крис Элингер патент олган. У ишлаб чиққан NE-1 қурилмаси мотоциклчилар шлемига ўхшайди. Шлем ҳавони тозаловчи тизимга қўшимча равишда фойдаланувчи атрофдаги одамлар билан гаплаша олиши учун ички ва ташқи микрофонлар ва карнайларга эга. Қурилмада, шунингдек, телефон орқали қўнғироқни амалга ошириш ва мусиқа тинглаш учун Bluetooth орқали товушни узатиш кўзда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 53
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 111
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 49
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 79
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар