«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:56
ЎЗO‘Z

Давлатимиз байроғи ҳақида нималарни биламиз?

17 ноя, 09:25 29 420 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давлатимиз байроғи ҳақида нималарни биламиз? Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган ва шундан буён ҳар йили 18 ноябрь куни Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида юритимизда нишонланади.

Байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсолидир. Озод ва обод Ватанимиз – Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир. Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир, давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Ер юзида икки юздан ортиқ давлат бор ва албатта ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи ҳам мавжуд. Ҳар бир байроқ ўз ранги ва тимсолларига эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи - байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги мато ҳисобланди.

Байроқдаги тўқ мовий ранг - тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзидир. Тимсоллар тилида бу яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради, жумладан буюк бобокалонимиз Амир Темур давлатининг байроғи ранги ҳам мовий рангда бўлган.

Оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софликни, ички гузалликка интилишнинг тимсолидир.
Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзидир, у кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
Давлат байроғидаги қизил чизиқлар эса, вужудумизда жўшиб оқаётган аждодлар қони - ҳаётий қудрат, барқарорлик ва бардавомлик нишонасидир.

Байроғимиздаги ярим ой тасвири – бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ, у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳисобланади.
Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор бўлиб, ўзбек маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиш рамзи сифатида тушуниш лозим.

Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда Республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи доимий равишда судларнинг биноларида кўтарилган бўлиши белгилаб қўйилган.

Байроғимиз 1992 йил 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлади, мана, қарийиб 29 йилдирки, у халқаро майдонда мамлакатимиз куч-қудрати, мустақиллигимизнинг ифодаси, ҳалқимиз ғурури ва ифтихори тимсоли бўлиб хизмат қилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг девонхона мудири
Б.Фармонов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 122
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар